Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  41 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Қизиқ дуэл ёхуд “Сити” – “Барселона” учрашуви ҳақида News

Қизиқ дуэл ёхуд “Сити” – “Барселона” учрашуви ҳақида

Бугун футбол ишқибозлари соғиниб қолган Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак босқичи ўйинларига старт берилади.
Бу мусобоқада, янаям ушбу босқичда оддий учрашувлар бўлмаслиги аниқ. Бугун тунда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Барселона” ўйини футбол дурдоналаридан бири бўлади десак муболаға бўлмайди. Тўғри, ўйин биз кутганчалик томошабоп бўлмас. Ёки мураббийларни тактик ўйини эвазига ишқибозларга ҳақиқий шоуни тақдим этмас. Лекин бундай жамоалар ўртасидаги баҳс қандай кечмасин, барибир миллионлаб футбол мухлисларини катта ҳаяжонда ушлаб тура олади. Учрашув Англияда бўлади. Бу эса албатта Пеллегрини шогирдларига қўшимча устунлик бериши табиий ва “шаҳарликлар” ўз майдонларида унча-мунча жамоаларни қийнаб қўйишмоқда. Ушбу мавсумда “Манчестер Сити” жамоаси жуда қўрқинчли қиёфага кириб, рақибларини бирин-кетин тор-мор келтиришмоқда. Сўзсиз бу ўйинда каталонияликларга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеллегрини жамоаси сўнгги ўйинларда ўзларидан кутилаётган натижаларни қайд эта олишмаяпти. Кўпчилик “Этиҳод”да кечган “Челси” билан ўйинда мезбонларни ғалабасини тахмин қилганди. Лекин якунда Жозе Моуриньо ҳамкасбини ўз услубида доғда қолдира олганди. Мануэль Пеллегринини бу галги ҳамкасби Жозедек тажрибага эга эмас. Буни тан олиш керак. Херардо Мартинони олдида Пеллегрини анча кучли ва бой тажрибага эга мураббий. Лекин жамоани ўзи бу босқичда дебютант ҳисобланади. “Манчестер Сити” илк бора гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, ушбу босқичга йўл олди. “Барселона” эса аксинча, “шаҳарликлар”га нисбатан анча тажрибали ва бу мусобоқада ғолиблик нималигини биладиган футболчилар жамланишган.

“Барселона” бу мавсумда жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда деб бўлмайди. Лекин чемпионатда ишлари ёмон эмас. Янги келган мураббий қўлидан келган ишларни қилмоқда. Баъзи жойларда, чизиқларда айрим ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ишлар балки аста-секин ўз самарасини бериб, жамоа мухлислари хоҳлагандек ўйинлар кўрсатар балки. Буни вақт кўрсатади. “Манчестер Сити” билан ўйин олдидаги чемпионат баҳсида ниҳоят каталониялик мухлислар истаганидек ўйин бўлди ва “Барселона” “Райо Вальекано”ни (6:0) тор-мор келтирди. Бу учрашувдан кейин жамоа мухлислари анча енгил нафас олишди ва “шаҳарликлар” билан ўйин олдидан ўзларини ҳотиржам тутишмоқда.   

Қизиқ дуэл. “Манчестер Сити” – Херардо Мартино ва Мануэль Пеллегрини – “Барселона”. Мезбонлар ушбу босқичда дебютант ҳисобланишса, уларни устозлари учун бу раунд бегона эмас ва Пеллегрини бу вазиятларда қандай йўл тутишни яхши билади. Каталонияликлар учун бу босқич сўнгги йилларда доим муваффақиятли кечган ва жамоа бу борада бой тажрибага эга. Лекин каталонияликлар устози Херардо Мартино учун бу  дебют мавсум.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал учрашуви.
“Манчестер Сити” – “Барселона”
Тахминий таркиблар:
“Манчестер Сити”: Жо Харт, Компани, Сабалета, Настасич, Клиши, Фернандиньо, Силва, Яя Туре, Навас, Негредо, Жеко.
“Барселона”: Вальдес, Пике, Маскерано, Адриано, Алвеш, Бускетс, Хави, Иньеста, Неймар, Месси, Санчес.
Бошланиш вақти: 00:45 (“Спорт”, “НТВ-ПЛЮС Футбол”)  


Шаҳбоз Беғамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика