Latest news

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  13 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  15 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью News

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью

"Қизилқум" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Куни кеча, Ўзбекисон миллий терма жамоасининг етакчиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам "Қизилқум" ҳимоячисига айланди. Биз эса бу борада футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Қизилқум"га ўтиш қай тариқа юз берди?

- "Шеньянг Урбан" билан муаммолар юзага келгач олдимда кам вақт қолганди. Ўзбекистонда ҳам тез орада трансферлар ойнаси ёпилади. "Қизилқум" бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан музокараларимиз тезда ҳал бўлди. Жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Қишки йиғинлар палласида "Бунёдкор" сафида машғулотларда иштирок этиб юрган эдингиз. Бошқа жамоалардан хусусан, "Бунёдкор"нинг ўзидан таклиф тушдими?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин, бир томондан барча жамоалар деярли таркибини шакллантириб улгурди. Шунинг учун ўйлаб якунда "Қизилқум"да тўхталдим. 

- Навоийликларнинг чорлови сиз учун ҳам кутилмагандек туюлдими?

- Бундай ҳолатлар футболда кўп бўлиб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ.

- Сўнгги пайтларда Хитой клубларида банкротлик ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сизнингча бу ҳолат нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?

- Пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўп корхоналар, ташкилотлар тўлиқ ишламади. Менимча шунинг ҳисобига, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг қайси жиҳатлари сизни ўзига жалб қилди?

- Янги мақсадлар, катта марраларни забт этишни клуб ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу жиҳати қизиқтира олди. 

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида ҳозирги вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йиғинга жалб қилинганларнинг кўпи ёшлар. Уларда терма жамоа даражасидаги тажриба кам. Барча бир-бирини тушуниб олиши учун ҳам бундай йиғинлар жуда ҳам керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика