Latest news

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  99 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  4 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

«Қизилқум» иккинчи ўйинда «Бухоро» билан дуранг ўйнади News

«Қизилқум» иккинчи ўйинда «Бухоро» билан дуранг ўйнади

Айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари 7 февраль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар.
Бу гал «Бухоро» жамоаси навоийликлар рақиби бўлди.

Пойтахтимиздаги «Обод» стадионида кечган баҳсда кучлар тенг келди — 1:1. Дастлаб биринчи бўлимда Владимир Шишелов ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг, Суҳроб Неъматов бухороликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувда навоийликлар сезиларли устунликка эга бўлишди. Айниқса, биринчи бўлимда «Қизилқум» вакилларида голга тортадиган 4-5 та вазият юзага келди. Аммо улардан унумли фойдалана билишмади.

Бош мураббий Юрий Лукин «Бухоро»га қарши учрашувда қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:

Артём Макосин, Акмал Рустамов, Абдували Мўминов, Миржалол Қурбонов, Асқар Муҳиддинов, Ғайрат Жумаев, Фарруҳ Ҳайдаров, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Шерали Жўраев, Жамшид Шоҳназаров, Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Руслан Санаев, Азиз Абдуллаев, Наврўз Алимов.

Жароҳати туфайли Акмал Холиқов учрашувда майдонга тушмади. Эркин Жабборов, Сарваржон Холматовлар эса индивидуал шуғулланди.

Янгиликлар хусусида тўхталсак, ўз вақтида мамлакатимизнинг бир қатор клублари ва миллий терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Анвар Жабборов «Қизилқум» мураббийлар штабида иш бошлади.

Тошкент йиғинигача  футболчилардан Миржалол Қурбонов («Гулистон»), Ғайрат Жумаев («Нефтчи»), Руслан Вагапов («Металлург»), Самандар Шодмонов («Насаф»), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Алишер Саноев («Бухоро»), Владимир Шишелов («Металлург-Кузбасс» Новокузнецк, Россия), Азизжон Абдуллаев («Зарафшон»)лар билан шартномалар имзоланган эди.

Куни кеча жамоа машғулотларига ўтган йилги мавсумни Ғузорнинг «Шўртан» клуби шарафини ҳимоя қилган Абдували Мўминов келиб қўшилди. Унинг навоийликлар таркибидан жой олиши Тошкент йиғинидан сўнг аниқ бўлади.

Режага мувофиқ, кончилар навбатдаги синов-назорат учрашувини 9 февралда ўтказади. Шу куни «Қизилқум» футболчилари биринчи лига вакили — «Оқтепа» жамоаси билан куч синашади. Учрашув соат 11.00 да «Оқтепа» стадионида бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика