Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Қизилқум": Анталияда машғулотлар давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ News

"Қизилқум": Анталияда машғулотлар давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

21 февралда машғулотлар Сиденинг "Emirhon palas" меҳмонхонаси спорт мажмуасида икки маҳал машғулотлар уюштирилди.
Куннинг биринчи ярмида "Ростов" жамоасига қарши ўйнаган футболчилар енгил чигалёзди машғулотлари билан кифояланишган бўлса, қолганлар белгиланган тартибда навбатдаги ўйинга ҳозирлик кўрдилар.

Кечки машғулотларда барча бирдек тер тўкди. Бош мураббий етакчи футболчиларга алоҳида юкламалар берди. Икки соатга яқин давом этган машғулотларда ҳамма футболчилар астойдил ишладилар.

Кечқурун эса Orange palas меҳмонхонасида жамоа аъзолари назарий машғулотларда қатнашди. Жумладан, унда "Ростов"га қарши кечган ўйин таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф қилиш бўйича мураббийлар ўз кўрсатмаларини беришди.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси Туркия йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини 22 февралда ўтказади. Унда кончилар Украина премьер лигаси вакили Львовнинг "Карпати" ёшлари билан куч синашади. Ўйин Сидедаги "Emirhon palas"  спорт мажмуида Тошкент вақти билан соат 18.30 да бошланади.

"Қизилқум" футбол клуби Матбуот хизмати мазкур ўйинни онлайн трансляция қилишга ҳаракат қилади.

Ўртоқлик учрашуви. "Ростов" (Россия) — "Қизилқум" (Ўзбекистон) ФОТОГАЛЕРЕЯ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика