Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Қизил карточкани кўрмаган буюк ҳимоячи ва маэстро футболдан кетди... News

Қизил карточкани кўрмаган буюк ҳимоячи ва маэстро футболдан кетди...

Бугун Германия чемпионатининг охирги тур ўйинида икки афсона ўз бутсаларини михга илди.


Германия чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштирган "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни меҳмон қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айнан шу учрашувдан кейин "Бавария" футболчиларига олтин медал ва бош соврин Бундеслига "лагани" топширилди.

Мюнхендаги ўйиннинг яна бир ва энг муҳим аҳамиятга эга тарафи шунда бўлдики, бугун "Бавария"нинг уч футболчиси Филипп Лам, Хаби Алонсо ҳамда Том Штарке фаолиятларидаги сўнгги ўйинни ўтказишди.
Бу учала футболчилар учун "Фрайбург"га қарши баҳс хайрлашув учрашуви бўлди.

"Алянц Арена" бугун икки футбол афсонаси, Жаҳон чемпионлари Филипп Лам ҳамда Хаби Алонсо билан кўтаринки руҳда хайрлашди.
Лам ва Алонсо Германия чемпионлиги билан ўзларининг футболчилик фаолиятларига нуқта қўйишди.
Шунингдек, улар қаторида "Бавария"га 2012 йилда келиб қўшилган тажрибали дарвозабон Том Штарке ҳам ўз "қўлқоп"ини жовонга қўйди.

Том Штарке беш йил мобайнида "Бавария"да Нойерга захира сифатида фаолият кўрсатди ва ўз музейини 9та соврин билан тўлдиришга муваффақ бўлди.

Филипп Лам ҳақида достон ёзса бўлади. Ушбу афсонавий ҳимоячи фаолияти давомида жами 668 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол этган.
Лам "Бавария"нинг афсонавий футболчилари Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Карлом-Хайнц Румменигге, Ули Хёнесс, Лотар Маттеус, Жованни Элбер, Мехмет Шолл ва Оливер Кан қаторида тилга олинади.

Энг қизиғи, Филипп Лам фаолияти давомида бирор марта ҳам қизил карточка олмаган ҳимоячи саналади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Лам майдонда юксак маданият билан ўйнайдиган саноқли ҳимоячилардан бири.

Лам ўйнаган жамоалар: "Штутгарт" (2003-2005), "Бавария" (2001-2017)
Германия терма жамоаси: 2004-2014

Эришган ютуқлари:
Германия чемпиони (8): 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017
Германия кубоги соҳиби (6): 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016
Германия лигаси кубоги: 2007
Германия Суперкубоги (2): 2010, 2012
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2013
УЕФА Чемпионлар лигаси соҳиби: 2012/13
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони: 2013
Жаҳон чемпиони: 2014



Хаби Алонсо деганда албатта аввало "Ливерпуль" ҳамда "Реал"да ёрқин футбол кўрсатган ажойиб маэстро ҳаёлга келади.
Дастлаб "Ливерпуль" "Милан"га қарши фантастик ўтган финалда ғалаба қозонган ва ЕЧЛ соҳибига айланган Алонсо, кейинчалик бу ишни "Реал" билан ҳам уддалаганди. Испания терма жамоаси билан икки карра Европа чемпиони ҳамда Жаҳон чемпионлигига эришган Алонсо фаолиятини "Бавария" якунламоқда. Алонсо "Бавария" билан еврокубокларда ғолиб чиқа олмади. Лекин шунга қарамай Алонсо "Бавария"даги фаолияти давомида уч карра Бундеслига ғолиби, бир марта Германия кубоги ва Германия Суперкубоги соҳибига айланди.

"Ливерпуль", "Реал" ва Испания терма жамоаси мухлисларининг ёқимтой футболчиси учун "Фрайбург"га қарши учрашув фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Алонсо фаолияти давомида 688та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 44 бор нишонга олган.

Ўйнаган жамоалар:
"Реал Сосьедад" (1999-04), "Эйбар" (2000-01), "Ливерпуль" (2004-2009), "Реал" (2009-2014), "Бавария" (2014-2017)

Эришган ютуқлари:
Англия Кубоги: 2005/06
УЕФА Чемпионлар лигаси: 2004/05, 2013/14
Англия Суперкубоги: 2006
УЕФА Суперкубоги: 2005, 2014
Испания чемпиони: 2011/12
Испания кубоги (2): 2010/11, 2013/14
Испания Суперкубоги: 2012
Германия чемпиони (2): 2014/15, 2015/2016
Германия кубоги (1) : 2015/16
Германия Суперкубоги (1) : 2016
Европа чемпиони (2): 2008, 2012
Жаҳон чемпиони: 2010



Профессионал фаолиятини "Байер"да бошлаган Том Штарке "Гамбург", "Падерборн", "Дуйсбург", "Хоффенхайм" ҳамда "Бавария" жамоаларида ўйнади. 2012 йили Германиянинг энг совриндор жамоасига ўтган кипер фаолиятининг охирги 5 йиллигида бир қатор совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эришган ютуқлари:
Германия чемпиони (5): 2012/13, 2013/14, 2014/15, 2015/2016, 2016/2017
Германия кубоги соҳиби (3): 2013, 2014, 2015/16
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби (1): 2012/13
УЕФА Суперкубоги (1): 2013
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони (1): 2013


Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика