Latest news

22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  80 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  12 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  133 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  658 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Қишки танаффусда “Насаф” қандай ўзгарди: етакчилар қолди, трансферлар деярли амалга оширилмади (мутолаа учун) News

Қишки танаффусда “Насаф” қандай ўзгарди: етакчилар қолди, трансферлар деярли амалга оширилмади (мутолаа учун)

Championat.Asia сайти Суперлига клубларига бағишланган материаллар рукнини бошлайди.

Аниқроқ қилиб айтганда, жамоалар мавсумлар оралиғида қандай ўзгаришларга учрагани, шунингдек, қишки танаффусда содир бўлган трансферлар, жамоаларнинг йиғин доирасидаги натижалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида гаплашамиз.

Бироқ ушбу рукнни амалдаги мамлакат чемпиони – “Пахтакор”дан эмас, “Насаф”дан бошлаймиз. Сабаби оддий: тез орада Қарши жамоаси янги мавсумини ОЧЛ доирасидаги "Ал Шабаб"га қарши ўйин билан бошлайди.


Таркиб, трансферлар ва жароҳатлар


“Насаф” асосий таркибининг негизини сақлаб қола олди. 2022 йилги мавсум якунига кўра, клубни атиги битта асосий таркиб ўйинчиси — Дилшод Саитов тарк этди ва у "Пахтакор" сафига бориб қўшилди. Унинг ўрнини ўнг қанотда тажрибали Шуҳрат Муҳаммадиев эгаллайди — ҳимоячи "Қизилқум"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтди.

Иван Соловьёв ва Шароф Муҳитдиновлар ҳам “Насаф”ни тарк этишди, аммо уларни асосий таркибнинг ажралмас қисми деб бўлмайди. Ўтган мавсум Муҳитдинов 15, Соловьёв эса атиги 6 марта асосий таркибда майдонга тушган. Шароф фаолиятини Эроннинг “Санат Нафт” клубида давом эттиради, Соловьёв эса Тошкентнинг “Локомотив” клубига йўл олди.

Муҳаммадиевдан ташқари Жавоҳир Сидиқов ҳам “Насаф”га ўтди. Қаршиликлар уни йил охирига қадар “Қўқон-1912”дан ижарага олишган. Қолаверса, ўтган мавсумда "Динамо"да ўйнаган Шоҳмалик Комилов ва Жўрабек Маннонов ҳам "аждарлар" сафига қайтди. Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммаджон Раҳимов “Насаф” ҳужумини кучайтириш учун жалб этилди.

Эронда ўйнаб қайтган Азиз Амонов сўнгги паллада жамоа билан шартнома тузди ва ПФЛдан рўйхатдан ўтказилди. 2022 йилги мавсум Суперлиганинг энг яхши ассистенти Александр Станисавлевич ҳам “Насаф” либосида пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ томонлар келиша олишмади. Натижада “Қизилқум”нинг собиқ футболчиси “Бухоро”га кўчиб ўтди.

Жамоа етакчиси Марко Станоевич Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатини даволатиш мақсадида жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда, аммо Станоевич "Ал Шабаб" билан баҳсда майдонга тушмаслиги аниқ.  Шунингдек, Матеус Лиманинг жароҳатини ҳам қайд этиш жоиз. Бразилиялик футболчи тиззасидан шикастланган ва "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурмаса керак. Матеус Лима Championat.Asia сайтига берган интервьюсида март ойида умумий гуруҳ машғулотларига қайтишини таъкидлади.

Шу билан бирга, жамоанинг бир қатор ўйинчилари ўз рақамларини ўзгартиришди: Акмал Мозговой 7-рақамни олди, унинг 22-рақами Шоҳмалик Комиловга насиб этди, Жавоҳир Сидиқов эса Иван Соловьёвга тегишли бўлган 9-рақамни банд қилди.


Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

“Насаф” раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар йўқ. Ўтган мавсумда клубда ишлаганларнинг барчаси ўз лавозимларида фаолият олиб боришда давом этади.



Қишки йиғиндаги натижалар


 “Насаф” қишки йиғинни Анталияда йиғин ўтказди. Умуман олганда, Суперлиганинг деярли барча клублари янги мавсумга ушбу ҳудудда ҳозирлик кўришди. Йиғин давомида қаршиликлар саккизта ўйин ўтказди:


• "Дечич" (Черногория) - 4:1 ҳисобидаги ғалаба;

• "Полесье" (Украина) - 1:1 ҳисобидаги дуранг;

• "Термалика" (Польша) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• "Львов" (Украина) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• "Дила" (Грузия) – 2:0 ҳисобидаги ғалаба;

• "Кедах" (Малайзия) – 2:1 ҳисобидаги ғалаба;

• "Минай" (Украина) - 0:0 ҳисобидаги дуранг;

• “Ордабаси” (Қозоғистон) – 1:0 ҳисобидаги ғалаба.


Қайд этиш жоиз, “Насаф” мавсумлар оралиғидаги йиғинда бирор марта мағлубиятга учрамади! Саккизта ўйинда тўрт бор ғалаба қозонилди ва яна шунча дуранг қайд этилди. Шу билан бирга, саккизта учрашувда "аждарлар" ўз дарвозасидан бор-йўғи учта гол ўтказиб юборди, бу эса ҳимоя зонасининг мустаҳкамлигидан далолат беради. Тўплар нисбати — 10:3. “Насаф”нинг йиғиндаги ўнта голидан тўрттасини Ҳусайн Норчаев ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Фойдали маълумот


“Ордабаси” билан ўйиндан сўнг Ҳусайн Норчаев жамоа “Ал Шабаб”ни яхши ўргангани ва бўлажак ўйинга тайёрлигини айтди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Championat.Asia сайтига берган интервьюсида жамоа футболчиларига Европа клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Грециянинг АЕК клуби Ҳусниддин Алиқуловга жиддий қизиқиш билдирган, бироқ Греция клубида бу трансфер ойнаси вақтида европалик бўлмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконияти йўқ эди. Шу боис трансфер амалга ошмайди. Аввалроқ Европа клуби Ҳусайн Норчаевга жиддий қизиқиб қолгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.




Николай Егоричев

Оқил Абдубарноев таржимаси 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика