UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2

Норчаев учун 500 минг долларлик таклиф, Алиқуловга қизиққан Афина клуби, жароҳат ва трансферлар — Рўзиқул Бердиев билан интервью Янгиликлар

Норчаев учун 500 минг долларлик таклиф, Алиқуловга қизиққан Афина клуби, жароҳат ва трансферлар — Рўзиқул Бердиев билан интервью

ОЧЛ плей-офф учрашувида иштирок этадиган "Насаф" айни пайтда Туркияда қизғин равишда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Сайтимиз ижодкорлари Камолиддин Алимов ва Жаҳонгир Файзуллаев САфарда лойиҳаси доирасида "Насаф"нинг бир кунлик ҳаётини ёритди. Унда бош мураббий Рўзиқул Бердиев айрим саволларга жавоб бериб ўтди. 

- Жамоанинг Туркиядаги йиғини ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Умумий ҳисобда 8та учрашув ўтказишимиз кўзда тутилган. 12-13 февраль кунлари "Ал Шабаб" билан ўйиндан олдинги сўнгги назорат учрашувимизда майдонга тушамиз. Ҳаммаси жойида. Шароитларни кўриб турибсизлар. Бизда Лима жароҳат олди. Шу жиҳат бироз режамизни бузди. 

- Туркиядаги оғир вазият борасида жамоанинг руҳиятида саросима кузатилмадими?

- Ҳақиқатдан ҳам турк халқи учун оғир синов бўлди. Биз ҳам ҳамдардмиз. Зилзила бизда ҳам сезилди. Оғир талафот  кузатилмади. Биз ўз режамиз бўйича яхши кайфиятда машғулотларни олиб бормоқдамиз. "Ал Шабаб" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу жамоа ҳақида йигитларга кўпроқ маълумот бериляпти. Жиддий рақиб, оғир ўйин. Мазкур босқичга етиб келиш осон бўлгани йўқ. Ижобий натижа учун, футболимизни юзини кўрсатиб бериш учун ҳаракат қиламиз. 


- Лимадан ташқари бошқа йўқотишлар борми?

- Йигитлар барчаси яхши. Енгил жароҳатлар бор. Лекин эътибор қаратадиган нарса эмас.

- Клуб трансферлар ойнасида катта харидларни амалга оширмади. Бунга сабаб асосий таркиб сақланиб қолинганими?

- Бу биринич сабаб, иккинчидан молиявий имкониятимиз юқори бўлмагани учун жамоамиз ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Керакли позицияларга ўйинчилар таклиф қилинди. Марко жароҳат олгани учун унинг ўрнида Сиддиқов ва Шоҳмаликни кўрдик. Дилшод Саитовнинг жойига Шуҳрат Муҳаммадиев ва Жўрабек Манноновни чақирдик. Таркибга яна бир маҳаллий футболчи қўшилди, балки бу охиргиси бўлиши мумкин. 

- Молиявий ҳолатни яхшилаш учун Дейлик Норчаевни ёки Алиқуловни трансфер қилиш орқали пул ишлаб олиш имконияти бормиди?

- Молия ҳақида гапирдик, бу нолийдиган нарса эмас. Жуда катта трансферлар қилишга имконимиз йўқлиги учун айтмоқдамиз. Буни турлича тушунишади, нолияпти дейишади. Чўнтагимизга қараб трансфер бозорига киряпмиз. Баъзи бир жиддий қизиқишлар бўлганди. Мисол учун Алиқуловга АЕКдан таклиф бор эди. Лекин амалга ошмади. Агар жамоа фойда кўрганида албатта юборарди. Балки улар билдирган суммаси тўғри келмагандир. Баъзи бир жамоалар озгина суммага ижарага беришни, ўйинчини кўришни билдирди. Кўрикдан ўтгандан кейин ёқмади, деб қайтариб юбориши ҳам мумкин. Бунда биз молиявий томондан ҳам фойда кўрмаймиз, футболчимизни ҳам йўқотиб қўямиз



- Етакчи, иқтидорли футболчиларга таклифлар келиб тушади. Клуб қўйиб юбормаслиги натижасида даражасидан баландга чиқа олмайди. Бошқа томондан шунча вақт тарбиялаган клуб фойда ҳам олиши керак. Бир хабар қулоғимизга чалинганди, Ҳусайин Норчаевга 500 минг доллар таклиф қилишибди. Бу ростми?

- Бу ҳақида эшитмадим, баъзи футболчиларга таклифлар бўляпти. Нега футболчиларни қўйиб юбормайди, деган саволга тўхталсам. Ҳақиқатдан чемпионатимиздан юқори даражали лигалардан таклифлар бўлса клуб бунга қарши эмас. Фақат танлашимиз керак. Жамоамиз уни озгина маблағга ҳам беради. Лекин бундай жиддий таклифлар ҳали бўлгани йўқ. Клубимиз ички сиёсатни биламан. Кучли чемпионатдан таклиф бўлса, озгина маблағга ҳам берардик. АЕК жиддий киришганда клубимизга чиқарди. Чунки бундай жамоага ўзбек йигити бориб ўйнаса, биз ютамиз. Ҳозир озгина суммани ўйлаб футболчи ўсмайдиган чемпионатга бериб юборсак ўзимиз ҳам зарар кўришимиз мумкин. 

- Янги мавсумга қуръа ташланди. Олдинги йилларда жамоа кетма-кет кучли рақиблар билан тушган эди...

- Қуръани кузатиб бордим. Уйда бошлаймиз. Мавсум бошида кўп жамоалар бир хил ҳолатда бўлади. Кўп нарса руҳий, тактик тайёргарликка боғлиқ. Жамоа қанчалик яхши тайёр бўлса, старт ҳам яхши бўлади. Ҳар бир жамоа мавсумни ғалаба билан бошлашни истайди. Мухлисларимиз футболни яхши кўради. Шу боис ўз майдонимизда ўтадиган баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика