Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш" News

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё Кубогидаги асосий мақсад - гуруҳдан чиқиш"

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига интервью берди.

"Биз ўз даражамиз ва Осиё Кубоги даражасини тушуниб турибмиз. Биз рақобатбардош жамоа бўлишимиз керак. Бунинг учун барча нарса бор.

Биз мақсадларимизга қадамма-қадам эришишга умид қиламиз. Терма жамоамизнинг асосий мақсади - гуруҳдан чиқиш. Кейин эса олдинга интилиш.

Мухлисларимиз қандай ўйин намойиш этишимизни билишади. Қисқа ва ўрта паслар билан, ҳужумкор ўйин намойиш этишга уринамиз. Бироқ рақибларимизнинг даражаси туфайли баъзи учрашувларда ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак бўлади. Бу иш яхши натижа қўлга киритиш учун қилинади.



Осиё Кубогида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар жуда жиддий. Жанубий Кореяни 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида биламиз. Хитой бош мураббийи Марчелло Липпи ҳам Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Филиппин ҳам биз каби Осиё Кубогида янги жамоа. Улар билан яқинда иккита яхши ўйин ўтказдик, бироқ уларда ғалаба қозониш насиб этмади.

Гуруҳдаги ўйинлар осон бўлмайди. Кучли жамоани мағлуб этиш доим ёқимли. Биз меҳнат қилишда давом этамиз.

Футбол ривожланиши ва оммалашиши терма жамоа ҳамда клубларнинг натижаларига боғлиқ. Ҳозирча терма жамоанинг ишлари яхши кетмоқда. Қирғизистон халқи ўз терма жамоаси иштирокини томоша қилиши ва фахрлашиши лозим", - дейди Александр Крестинин ОФК расмий сайтига.  


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика