Latest news

13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  1 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  2 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  3 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  8 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  23 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15

Қирғизистон президенти терма жамоа бош мураббийи Крестининга қўнғироқ қилди (матбуот анжумани) ФОТО News

Қирғизистон президенти терма жамоа бош мураббийи Крестининга қўнғироқ қилди (матбуот анжумани) ФОТО

Осиё Кубоги доирасидаги "C" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Қирғизистон - Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин қатнашди ва ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақанинг учинчи учрашувида кўп нарса ҳал бўлади. Муҳим паллага яқинлашдик. Эртанги муҳим беллашув олдидан оптимистик руҳда ва ўзимизга бўлган ишонч билан тайёргарлик кўряпмиз. Ғалабага эришиш учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз.  Бизни осон баҳс кутаётгани йўқ. Филиппин яхши шаклланган жамоа", - дея ўз фикрларини билдирди Александр Крестинин.

- Қирғизистонга эртага нафақат ғалаба, балки имкон қадар йирикроқ ҳисобдаги ютуқ керак. Филиппин эса ҳимояга алоҳида эътибор қаратадиган жамоалар сирасига киради. Улар ўтган икки беллашувни 5 ҳимоячи билан ўтказишди. Рақибнинг услуби ва имкон қадар йирикроқ ғалаба кераклигинини инобатга олган ҳолда эртанги баҳс олдидан тактик ўзгаришларга қўл урасизми? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

-  Филиппин билан бўладиган учрашув қиймати ва аҳамият нечоғлик эканлигини тушуниб турибмиз. Барча деталларни эътиборга оламиз. Биз бу ўйинга руҳан ва тактик тарафлама ҳам алоҳида тайёргарлик кўрдик. Ўйлашимча, жамоамиз бунга тайёр. Албатта, рақибдан келиб чиққан ҳолда тактик ўзгаришларга ҳам қўл урамиз. Қайд этганингиздек, учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибнинг услубини ҳам инобатга оламиз. 

- Гуруҳдаги иккита рақиб билан ўйнадингиз. Филиппин ҳам улар билан ўйнаб бўлди. Учрашувдан олдин мазкур баҳсларни таҳлил қилдингизми ва жамоаларни ўзаро таққослай оласизми? (хорижлик журналист)

- Ҳозир ўйин бўйича ким кучлироқ, ким яхшироқ эканлигини солиштирмаган бўлардим. Бу нотўғри. Тўғри, иккинчи турдан кейин икки жамоада ҳам 0 очко. Лекин бу Филиппинни кучсиз жамоа эканлигини англатувчи жиҳат деб ҳисобламайман. Биз барчамиз футбол билан шуғулланамиз. Эртага эса терма жамоа тарихида янги саҳифа очиш имкониятига эга эканлигимизни тушуниб турибмиз. Исталган футболчи ёки мураббий бу каби ҳолатга кўпроқ тушишни истайди.


- Тахминан саноқли соатлар олдин Қирғизистон матбуотида мамлакат президенти сизга қўнғироқ қилгани ҳақида ёзилди. Агарда сир бўлмаса, суҳбат давомида президент нималарни гапирди ва сиз қандай жавоб бердингиз? Бу жуда муҳим ва қизиқ... (Қирғизистонлик журналист)

- Ҳақиқатдан ҳам 1,5 соат аввал Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Шарипович телефон орқали қўнғироқ қилди. Биз ўзаро суҳбатлашдик. Суҳбат чоғидаги мамлакат раҳбарининг гапларини йигитларга етказдим. Биласизми, мамлакат раҳбарининг қўллаб-қувватлови ниҳоятда муҳим ва қувонарли ҳолат. Бу нафақат футболчилар учун, балки барча учун муҳим. Бу нимадан далолат беради? Биринчи навбатда биз бир мақсад йўлида бирлашганимизни англатади. Қирғизистонда барча терма жамоа учун жон куйдирмоқда, қайғурмоқда. Футбол барчани бирлаштираётгани қувонарли ҳолат.

- Ўтган иккита баҳсда Қирғизистон оғир вазндаги жамоалар фонида ёмон кўринмади. Жамоа муносиб ўйнаганини барча қайд этди. Табиийки Хитой ва Жанубий Кореядан фарқли ўлароқ Филиппин бошқа даражадаги жамоа. Жамоангиз эса ўтган иккита ўйинда кўрсатган потенциални эртанги баҳсда яна бир бор кўрсатиб, буни натижа орқали исботлаши керак бўлади. Ўтган турларда жамоа катта куч йўқотди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралса, Қирғизистон эртанги беллашувга жисмоний жиҳатдан тайёрми? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

- Биз жисмоний жиҳатни ҳам эътиборга олган ҳолда мусобақага маълум режа асосида яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган иккита баҳсда бўлгани каби бу ўйинга ҳам жамоани жисмоний тарафлама ҳам тайёр деб айта оламан. Бу тарафлама муаммо йўқ. Мусобақа тақвимини алоҳида инобатга олган ҳолда маълум режимда тайёргарлик босқичини олиб боряпмиз. Бизга қўшимча куч бераётган яна бир жиҳат шуки, эртага терма жамоамиз ўз тарихида янги саҳифа очиш имкониятига эга. Мусобақа олдидан режалаштирган мақсадимиз сари дастлабки қадамни қўйишга яқинмиз.


Фарҳод Мусабеков: - "Бизни жуда қийин баҳс кутмоқда. Биз истаётган кейинги босқич ҳаёли ва мақсади рақибимиз бўлмиш Филиппинда ҳам борлигини унутмаган ҳолда учрашувга жиддий ёндошамиз. Менимча, жамоамиз эртанги курашга тайёр. Терма жамоамиз муҳити анча кўтаринки кайфият орқали жуда яхши ҳолатда".


Шаҳбоз Беғамов

Дубай, "Рашид" стадиони.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика