Latest news

09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  3 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  10 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  14 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8

Қашқадарё футбол академиясида байрам тадбири ўтказилди News

Қашқадарё футбол академиясида байрам тадбири ўтказилди

Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)да Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, тадбирни  Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)нинг директори,  “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган ёшлар мураббий”си  Н. Султонов очиб берди, ҳамда тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этди. 

Ушбу байрам тадбирига Қарши Давлат Университетининг Филалогия факультети  Ўзбек тил ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Филалогия фанлари бўйича фалсафа доктори, Дилдор Базарова  ҳамда Қашқадарё воҳасининг севимли ижодкори, шоири Турди Ҳайдарлар иштирок этди. Улар ўз сўзларида ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини, унинг тарихи, ўзига ҳос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ва қадриятларидан айри ҳолатда тасаввур қилиб бўлмаслигини айтиб, улуғ мутаффакир шоиримиз хазрат Алишер Навоийнинг ўзбек халқи маънавий дунёси, тилининг шаклланиб ривож топишида ҳизматлари беқиёс бўлганлигини айтиб ўтишди. Шунингдек, байрам тадбирига ташриф буюрган Қарши шаҳар “Боғишамол”МФЙ раиси Мастура Тўхтаева  ҳам сўз олиб, йиғилганларга халқимизнинг севимли шоири Абдулла Ориповнинг “Она тилим” шеърини айтиб берди.  

Тадбир сўнгида  Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (футбол маҳорат мактаби)нинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев  Муҳтарам Президентимиз томонидан  “Мамлакатимизда Ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Спортчи-ўқувчиларнинг ўзбек тили ҳақидаги айтган шеърлари барчага бирдек манзур бўлди.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика