Latest news

18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  11 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади News

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади

"Шўртан" ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни давом эттиради.

Ҳабарингиз бор, "Шўртан" профессионал футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан икки йилдан буён профессионал футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлаб келмоқда. Бу бўйича шартнома имзолаган. 

"Шўртан" футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси  ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси доирасида ташкил этилган Про лига баҳслари ҳамда Ўзбекистон Кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг учун маҳаллий, иқтидорли футболчилар хизматидан кенг фойдаланиб келиняпти.

Бугун "Шўртан" таркибида Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари бўлган Асадбек Самариддинов, Ойбек Жонибеков ва Чориёр Турсунқулов тўп тепмоқда.

Шунингдек,  ЎзПФЛнинг U-19 чемпионати иштирокчи бўлган "Шўртан" U-19 жамоасида ҳам Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академия тарбияланувчиларидан ўн бир нафари мавжуд. Демак, ўзаро ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.

"Шўртан" футбол клуби ҳамда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан келгуси ҳамкорликда янги номлар ва маҳоратли футболчилар кашф этилади деган умиддамиз. 

"Шўртан" профессионал футбол клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни ўзайтириш мақсадида меморандум имзолади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика