Latest news

19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  10 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  3 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай? News

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай?

9-17 ноябрга ФИФА кунлари белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва жамоа аъзолари дастлаб коронавирусга тест топширишади. 9 ноябрь куни эрталаб терма жамоамиз Дубайга йўл олади ва у ерда 10 кунлик ўқув-машғулот ташкил этилади. 

Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган. Биринчиси 12 ноябрь куни Сурия, иккинчиси 17 ноябрда Ироқ терма жамоасига қарши кечади.

Бу яхши албатта, рақиблар топилгани ҳам, йиғин ўтказиш учун жой белгилангани ҳам яхши. Пандемия шароитида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш осон бўлмаётганини ҳамма тушуниб турибди. Лекин шундай шароитда Эрон Босния билан, Жанубий Корея эса Мексика билан келиша олгани ҳайратланарли. 

2018 йилги мавсум биз учун омадли келганди. Гарчи ўша йил жаҳон чемпионатида қатнашмаган бўлсак-да, Марокаш, Сенегал, Уругвай каби мундиал иштирокчилари билан ўйнаганмиз. Бу катта сакраш бўлганди. Ўша ўйинларда иштирок этган футболчилар ҳамон кучли рақибларга қарши ўйинларни завқ билан эслашади.

Мухлислар доим Европа жамоалари билан ўйнайлик деб талаб қилади. Уларнинг талабида жон бор. Чунки ҳадеб Осиё жамоаларига қарши ўйнаш одамни зериктиради. Ўзи шундоқ ҳам улар билан расмий ўйинларда тўқнаш келаётган бўлсак. 

2018 йилда бўлган давр яна қачондир бўладими-йўқми, билмаймиз. Лекин билганимиз шуки, терма жамоа олдидаги вазифа ўзгармайди: жаҳон чемпионатига чиқиш! Бунинг учун тўғри режа билан бирга Европа, Африка ёхуд Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши назорат баҳслари ташкил этишга тўғри келади. 

2019 йилдан бери Туркия ва Беларусь билан ўйнаганимизни ҳисобга олмасак, яна Осиё қобиғига тушиб қолдик. Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар кетма-кетлигига қаранг: КХДР, Сурия, Ироқ, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Эрон, БАА, Сурия, Ироқ.

КХДР, Сурия, Ироқ ва Қирғизистон билан ўтган йил ўйнаганмиз. Беларусь, Тожикистон, Эрон ва БААга қарши бу йил майдонга тушдик. Сурия ва Ироқ билан энди ўйнаймиз. Сурия билан Ироққа қарши ўтган бир йил ичида иккинчи бор ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Коронавирус деган балодан тўлиқ қутулгач, яна Европа жамоалари билан ўйнасак ажаб эмас.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика