Лени Йоро: "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"га қарши зўр ўйнади, "Фулхэм" билан ўйинда омад етишмади"
30 aug 2025 00:17
News
Лени Йоро: "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"га қарши зўр ўйнади, "Фулхэм" билан ўйинда омад етишмади"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоронинг фикрига кўра, жамоага омад етишмаяпти.
Манкунианликлар "Арсенал"га ўз майдонида мағлуб бўлди, "Фулхэм" билан эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шунингдек, жамоа Англия лига кубогида "Гримсби Таун"га имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
"Барчага қийин, лекин энди бу тарихга айланди. Энди "Бернли"га қарши ўйинни ўйлаш керак. Жамоа таслим бўлишни ўйламаслиги лозим.
Агарда "Гримсби"га қарши баҳсни ҳисобга олмасак, "Фулхэм" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда бизга омад етишмади. Биз зўр ўйин намойиш қилдик. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин осон голлар қўйиб юбордик. Бу деталларни яхшилаш керак.
Биз шундай кичик хатолар қилмасак, ғалаба қозона оламиз. Асосан майда хатолар қилмасликка ҳаракат қилишимиз керак", - деди Йоро.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments