Latest news

15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  0 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  0 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  12 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  4 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7

Про-лигага 23 март куни қуръа ташланади News

Про-лигага 23 март куни қуръа ташланади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Профессионал футбол лигаси айни пайтда А ва B Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Даставвал эълон қилинганидек, “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан”, “Истиқлол”, “Шердор”, “Хоразм” клублари А Про-лигада иштирок этади. Улар қаторида эътироф этилган “Орол” клуби эса А Про-лигада эмас, балки B Про-лигада қатнашиш ниятида эканини маълум қилди. Нукусликлар бу борада ПФЛга расмий мурожаат билан чиқишди. Айни пайтда давом этаётган ПФЛ кубоги-2019 мусобақаси ғолиби А Про-лига йўлланмасига эга бўлади. А Про-лигада бўш қолаётган “Орол” жамоасининг ўрни ҳам ПФЛ кубоги-2019 финалчиси билан тўлдириладиган бўлди. Натижада мусобақа финалига йўл олган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” жамоалари А Про-лига 2019да иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, 22 март куни ПФЛ кубогида финал учрашуви ўтказилади. 23 март санасига эса А ва B Про-лигалари учун қуръа ташлаш маросими режалаштирилган.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика