Latest news

17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0

Про лига. Юқори тўртлик. Иккинчи босқич тақвими News

Про лига. Юқори тўртлик. Иккинчи босқич тақвими

29 октябрь куни Coca Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттирувчи Про лиганинг тўрт клуби номи аниқ бўлди: “Нефтчи”, “Шўртан”, “Турон”, “Динамо”.

ЎзПФЛ кеча оқшом мазкур тўрт клуб вакиллари билан онлайн йиғилиш ўтказди ва тақвим борасида клублар таклифлари билан қизиқди. Эътибор қаратилса, мазкур тўрт клубнинг иккитаси Фарғонада ва яна иккитаси бир-бирига нисбатан яқинроқ бўлган Самарқанд ҳамда Ғузорда жойлашган.

Шундан келиб чиқиб, воҳа жамоалари водийга бир боришда кетма-кет икки учрашувни ўтказиб келиши, шунингдек, водий жамоалари ҳам бир сафар давомида воҳада икки ўйинда иштирок этиши молиявий томондан енгилроқ вариант деб топилди. Бу нафақат маблағни, балки вақтни ҳам нисбатан иқтисод қилиш имкониятини беради. Шунингдек, трансляция масаласида ҳам енгилликлар яратади.

Мазкур таклифдан келиб чиқиб, қуръа ташлаш маросими онлайн ташкил этилди. Бунда аввалига I давра учрашувлари воҳада бўлиб ўтадими ёки водийда масаласига ойдинлик киритиб олинди.

Кейин эса рақиблар кетма-кетлиги аниқлаб олинди. Бунда ҳар икки давранинг дастлабки икки турида жамоалардан бири трансляция масаласидан келиб чиқиб, тикланиш учун кўпроқ имкониятга эга бўларди. Айнан кўпроқ имкониятга эга бўлган клуб кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак бўлган сўнгги турни меҳмонда ўтказиши, тикланиш учун камроқ вақтга эга бўлган клуб эса сўнгги турни ўз уйида ўтказишига аввалдан келишилганди. Қуръа бу масалага ҳам ойдинлик киритди.

Қуйида ноябрь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишиб олишингиз мумкин. Мусобақанинг тезроқ тугаши шунинг учун ҳам керакки, Про лиганинг икки жамоаси кейинроқ Ўзбекистон Coca Cola кубогида иштирок этади.

Маълумот учун, Про лиганинг жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб борадиган жамоаларининг кейинги тақвими эртага ишлаб чиқилади. Бунинг учун бугун бўлиб ўтадиган “Хоразм” — “Зомин” учрашуви ўтказиб олиниши ҳамда унинг вакиллари ЎзПФЛ билан онлайн йиғилишда иштирок этиши керак бўлади.

15-тур
5 ноябрь, пайшанба

ДИНАМО — ТУРОН
6 ноябрь, жума
ШЎРТАН — НЕФТЧИ

16-тур
9 ноябрь, душанба

ШЎРТАН — ТУРОН
10 ноябрь, сешанба
ДИНАМО — НЕФТЧИ

17-тур
14 ноябрь, шанба

ДИНАМО — ШЎРТАН
15 ноябрь, якшанба
ТУРОН — НЕФТЧИ

18-тур
19 ноябрь, пайшанба

ТУРОН — ДИНАМО
20 ноябрь, жума
НЕФТЧИ — ШЎРТАН

19-тур
23 ноябрь, душанба

НЕФТЧИ — ДИНАМО
24 ноябрь, сешанба

ТУРОН — ШЎРТАН

20-тур
29 ноябрь, якшанба

НЕФТЧИ — ТУРОН
ШЎРТАН — ДИНАМО

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика