Latest news

19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  0 19:04Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо". Таркиблар маълум  2 18:57Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор". Черан асосийда, Алижонов қайдномада йўқ  7 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  8 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  1 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  1 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  5 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  34 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  3 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  28

Про-лига пешқадами "Нурафшон" Фарғонада қай тариқа мағлуб бўлди (+Статистика) News

Про-лига пешқадами "Нурафшон" Фарғонада қай тариқа мағлуб бўлди (+Статистика)

Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 18-тури доирасида "Нурафшон" сафарда "Ифтихор"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Айни дамда Про-лиганинг "B" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Воҳид Холбоев шогирдларининг Фарғонада мағлуб бўлганини кутилмаган ҳол десак бўлади. Ўтган турда ўз майдонида "Шердор"ни йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "нурафшон"чиларнинг сафарда 5-поғонадаги жамоага ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки томон ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштираверишди. Ўйиннинг 40-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпдан кейин "Нурафшон" дарвозабони Равшанбек Ягудин тўпга чиқди. Бироқ тўп ундан ўтиб кетди. Ўткир бурчакдан Дилмуҳаммад Ҳудойбердиев футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди, 1:0.

Голгача "Нурафшон" футболчиси Орифжон Ҳакимжонов бўм-бўш дарвозани ишғол қила олмади. Голдан кейин эса Фарруҳ Шотурсунов ҳам яхшигина вазият юзага келганди. Бироқ унинг ҳам омади келмади.

Учрашувнинг 68-дақиқасида марказдан Мурод Ражабовнинг оширган пасидан кейин Орипхўжа Абдуҳолиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиққанди. Аммо посбон унинг ўнг оёғига қаттиқ тепди. Ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жаримани жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди, 1:1. Шу орқали у Про-лигадаги 13-голини урди ва тўпурарлар пойгасидаги яққол пешқадамга айланиб олди.

Иккинчи бўлимда ҳам икки томонда кўплаб вазиятлар юзага келди. Бироқ вазиятларнинг фақатгина биттасидан унумли фойдаланилди. 87-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни яна Дилмуҳаммад Ҳудойбердиев дарвозага жойлаб қўйди, 2:1.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" ва 2-поғонадаги "Шердор" билан орасидаги фарқ 4 очколигича қолди. Самарқанд жамоаси бу турда дам олди.

Про-лиганинг биринчи давраси якунланди. Энди жамоалар 1 ой давомида ҳордиқ чиқаришади. 19-тур учрашувлари 5 августга белгиланган.

Демак, ўйиннинг статистикаси билан танишиб олинг:

Бурчак зарбалари: 6 - 4
Пенальтилар: 0 - 1
Сариқ карточкалар: 1 - 0
Ҳужумлар: 100 - 102
Ҳавфли ҳужумлар: 87 - 86
Тўпни ўзида ушлаб туриш: 51 - 49
Дарвозага аниқ зарбалар: 10 - 4
Ноаниқ зарбалар: 9 - 8

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика