Latest news

00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  10 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  10 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ) News

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Про-лигада 7-тур учрашувлари давом эттирилди. Мазкур тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатларни бошлаган фарғоналикларда бир қатор қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқлагида Фарғона жамоасининг ҳужумларида фаоллик кўрсатган Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиевлар бир қатор голли вазиятларга бўлишди. Ушбу дақиқалар ичида "Шўртан" жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини, шунингдек жамоа сардори ва дарвозабонининг фаол ўйини фарғоналикларга гол уришга имкон бермади. Комбинацион ўйин самара келтирмагач, "Нефтчи" вакиллари узоқ масофалардан ҳам зарба йўллаб ўз омадларини синаб кўра бошладилар. Шундай вазиятлар натижасида учрашувда ҳисоб очилди. Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси "Шўртан" дарвозасидан ўрин олди - 1:0. Бўлим сўнгига қадар ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва танаффусга "Нефтчи" вакиллари кичик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам биринчи бўлимга ўхшаш кўринишда ўтди. Фарғоналиклар кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун ҳаракат қилган бўлсалар, "Шўртан" вакиллари қарши ҳужумларда ўз омадларини қидиришди. Кўплаб вазиятларда ғузорликлар ҳужумчиси Бекзод Сувонов олдинги чизиқда ёлғизланиб қолгандек кўринди.

Фарғона жамоасининг кетма-кет ҳужумлари натижасида 74-дақиқада ғузорликлар дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. Яна ўша Собит Синдаровнинг ажойиб узатмасига Сайдулло Раҳматов яқин масофадан зарба йўллаб гол урди - 2:0. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО-Лига. 7-тур.
"Нефтчи" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имомов.
Голлар: Собит Синдаров, 29 (1:0), Сайдулло Раҳматов, 74 (2:0).
"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдаров, 14. Шерзод Каримов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 22. Умар Адхамзода, 25. Сарвар Солиев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов.
"Шўртан": 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдивойитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Баҳромов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77. Салоҳиддин Санақулов
Захира: 25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 98. Шербек Эшмуродов.


 




Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика