Latest news

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  7 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  17 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  20

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ) News

Про лига. "Нефтчи" "Шўртан"ни мағлуб этди (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Про-лигада 7-тур учрашувлари давом эттирилди. Мазкур тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатларни бошлаган фарғоналикларда бир қатор қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқлагида Фарғона жамоасининг ҳужумларида фаоллик кўрсатган Собит Синдаров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиевлар бир қатор голли вазиятларга бўлишди. Ушбу дақиқалар ичида "Шўртан" жамоасининг ҳимоядаги тартибли ўйини, шунингдек жамоа сардори ва дарвозабонининг фаол ўйини фарғоналикларга гол уришга имкон бермади. Комбинацион ўйин самара келтирмагач, "Нефтчи" вакиллари узоқ масофалардан ҳам зарба йўллаб ўз омадларини синаб кўра бошладилар. Шундай вазиятлар натижасида учрашувда ҳисоб очилди. Биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси "Шўртан" дарвозасидан ўрин олди - 1:0. Бўлим сўнгига қадар ўйиндаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва танаффусга "Нефтчи" вакиллари кичик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам биринчи бўлимга ўхшаш кўринишда ўтди. Фарғоналиклар кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар натижасида рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун ҳаракат қилган бўлсалар, "Шўртан" вакиллари қарши ҳужумларда ўз омадларини қидиришди. Кўплаб вазиятларда ғузорликлар ҳужумчиси Бекзод Сувонов олдинги чизиқда ёлғизланиб қолгандек кўринди.

Фарғона жамоасининг кетма-кет ҳужумлари натижасида 74-дақиқада ғузорликлар дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. Яна ўша Собит Синдаровнинг ажойиб узатмасига Сайдулло Раҳматов яқин масофадан зарба йўллаб гол урди - 2:0. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол урилмади ва "Нефтчи" навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ПРО-Лига. 7-тур.
"Нефтчи" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Далер Тиллоев, Отабек Қосимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Жамшид Имомов.
Голлар: Собит Синдаров, 29 (1:0), Сайдулло Раҳматов, 74 (2:0).
"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдаров, 14. Шерзод Каримов, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Отабек Зокиров, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 22. Умар Адхамзода, 25. Сарвар Солиев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов.
"Шўртан": 23. Акмал Раҳимов, 2. Нурали Падаров, 4. Шаҳзод Абдивойитов, 6. Элёр Омонжонов, 7. Бекзод Сувонов, 8. Жаҳонгир Қурбонбоев, 10. Ислом Шодмонов, 14. Акром Баҳромов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 66. Аҳмед Қобилжонов, 77. Салоҳиддин Санақулов
Захира: 25. Асилбек Бердиалиев, 11. Асадбек Самариддинов, 98. Шербек Эшмуродов.


 




Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика