Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  35 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида News

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Куни-кеча бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 5-тур якунлари бўйича эътиборга молик жиҳатларни келтириб ўтишни лозим топдик. Дастлаб голлар ҳақида тўхталамиз.

ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги 4та ўйинда жами 11та гол қайд этилди. Бу борада “Б” гуруҳи сермаҳсуллик бўйича “А” гуруҳига нисбатан етакчилик қилди дейиг мумкин.

Қайд этилган 11та голнинг 7таси мезбон жамоалар фойдасига ёзилган  бўлса, қолган 4та тўпга меҳмонлар муаллифлик қилди.

Учрашувларнинг биринчи таймида киритилган голлар сони 6тани ташкил этган бўлса, иккинчи бўлимда яна 5та гол кузатилди.

5-турда энг кўп гол урган жамоа – “Ёзёвон” жамоаси бўлди. Ўз майдонида “Шердор”га қарши кечган баҳсда ёзёвонликлар жавобсиз 4та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада содир бўлди. “Нурафшон” ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов сафарда “Ғиждувон”га қарши кечган учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Аммо унинг голи жамоасига очко келтирмади.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи 90+2-дақиқада урилди. “Ифтихор” футболчиси Саид Абдужабборов “Хотира-79” дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, сафарда жамоасига ғалаба келтирди.

5-тур ўйинларида ҳакамлар жами 5та пенальти белгилади. Шундан биттаси ноаниқ амалга оширилган.

Саидмаҳмуд Ғуломов (“Локомотив-БФК”), Абдулазиз Жўрабоев (“Ёзёвон”), Саид Абдужабборов (“Ифтихор”) ҳамда Азиз Муротов (“Ғиждувон”)   11 метрлик нуқтадан адашмади. Зоҳид Исмоилов (“Ёзёвон”) эса лотореядан унумли фойдалана олмади.

5-турда ишлаган ҳакамлар орасида Шавкат Насибуллаев “Шердор” дарвозаси томон 2та пенальти белгилаб, бу борада пешқадамлик қилди.

“Ифтихор” ва “Ёзёвон” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Ушбу турда автогол, дубл, хет-трик қайд этган футболчи учрамади.


5-турда кимлар гол урди?
1. Саидмаҳмуд Ғуломов – “Локомотив-БФК”.
2. Ислом Холиқов – “Лабса”.
3. Жасур Сайлиев – “Лабса”.
4. Мақсад Ибрагимов – “Ёзёвон”.
5. Жасур Отахонов – “Ёзёвон”.
6. Абдулазиз Жўрабоев – “Ёзёвон”.
7. Анвар Абдулхақов – “Ёзёвон”.
8. Саид Абдужабборов – “Ифтихор”.
9. Баҳром Нарзуллаев – “Ғиждувон”.
10. Азиз Муротов – “Ғиждувон”.
11. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика