Latest news

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  28 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  8 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  20 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими? News

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?

Суперлиганинг 7-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Олмалиқда “Қизилқум”ни қабул қилади

Ўзаро учрашувлар тарихи

“Металлург” ҳамда “Қизилқум” жамоаларининг ўзаро тўқнашувларига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар бугунгача миллий чемпионатимиз доирасида 48та ЎЙин ўтказишган. Шуларнинг 18тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 12та учрашувда дуранг қайд этилган. 18та ўйинда эса “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62:61, “Металлург” фойдасига. Бекободликлар бу рақибни икки марта 4:1 ҳисобида ютган (2006, 2019). “Қизилқум” эса 2006 йили "Металлург" дарвозасига жавобсиз бешта тўп (0:5) киритган

Бекободда мазкур жамоалар ўртасида кечган 24та учрашувининг 12тасида майдон эгалари ғалаба қозонган. 6та учрашувда дуранг қайд этилган. 6та баҳсда Навоийликлар қўли баланд келган. Тўплар фарқи – 41:26.


Сўнги тўқнашувлар

13.08.2023 "Қизилқум" - "Металлург" 0:2

Голлар: 77" Ғофуров, 90+3" Абдуманнонов

19.03.2023 "Металлург" - "Қизилқум" 1:0

Голлар: 58" Ғофурбеков

29.09.2022 "Қизилқум" - "Металлург" 0:1

Голлар: 51" Ўринбоев

06.05.2022 "Металлург" - "Қизилқум" 1:1

Голлар: 26" Саттаров, 90+6" Азимов

27.11.2021 "Қизилқум" - "Металлург" 1:3

Голлар: 11" Абдуллаев, 36" Раҳматуллаев, 64" Кухианидзе, 62" Саттаров


Навоийда ўтган охирги ўйиндан highlights 



Жорий мавсумдаги натижалар

Учрашувдаги номинал мезбон "Металлург" жамоаси жорий мавсумда чемпионатимиз доирасида 5та учрашувда иштирок этди ва ҳали ғалаба қозона олмади. Дастлабки турда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши кечган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган бўлса, иккинчи турда "Сўғдиёна"га қарши учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. Учинчи турда Фарғонага сафар қилган Стешевич шогирдлари "Нефтчи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Динамо"га қарши кечган тўқнашувда эса Бекободликлар дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олишади, аммо учрашувнинг сўнги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол туфайли 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишади. Сўнги турда эса "Металлург" "Пахтакор"га 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

"Қизилқум" эса аксинча мавсумни ажойиб тарзда бошлади. Дастлаб "Бунёдкор", кейин эса "Сурхон" устидан ғалаба қозонишди. "Насаф"га қарши кечган учинчи тур баҳсида эса кичик 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. "Локомотив"га қарши дуранг ва "Сўғдиёна"га мағлуб бўлган Саидов шогирдлари, сўнги турда ўз ўйида "Нефтчи"ни қабул қилишди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди.


Ҳакамлар

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази бўлажак учрашувга бош ҳакам этиб Фирдавс Норсафаровни тайинлаган. ВАР ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисқуллаев ишлайди.


Металлург — Қизилқум

11 май, 19:00

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Ришат Нугманов

Захира ҳакам: Маъмуржон Илжомов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Александр Сидоров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев


Жамоалар либоси

Бугун жамоалар ушбу лисобларда майдонда ҳаракат қилишади


Муаллиф тахмини

Бугунги учрашувда яққол фаворит йўқлиги аниқ, аммо "Қизилқум" футболчиларининг индивидуал маҳорати учрашув тақдирини ҳал этса керак. "Қизилқум"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таҳмин қиламан.


Абдулвосит Бектемиров таййёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика