Latest news

22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  28 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0

Превью. "Машъал" - "Шўртан" News

Превью. "Машъал" - "Шўртан"

Олий лиганинг 9-турида Қашқадарё дербисида "Машъал" ва "Шўртан" билан куч синашади.

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор)
14 май 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)

“Машъал” ва “Шўртан” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 10та ўйинда ғолиб бўлишган. 1та  ўйинда дуранг қайд этилган. 7 учрашувда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 31:17. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 31 очкони, “Шўртан” эса 22 очкони  қўлга киритган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Муборакдаги учрашувда ҳисобни мезбонлар ярим ҳимоячиси Зафар Тўраев очганди. Ғузорликлар сафида Мирзакамол Камолов ва Игорь Таран гол уриб “Шўртан”га ғалаба келтирганди – 2:1. Ғузорда эса Зафар Полвоновнинг урган голи ўйин тақдирини ҳал қилганди – 1:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2015  «Машъал» – «Шўртан»  1:2
09.08.2012  «Машъал» – «Шўртан»  1:3
01.11.2011  «Машъал» – «Шўртан»  2:1
11.09.2010  «Машъал» – «Шўртан»  1:0
08.05.2009  «Машъал» – «Шўртан»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда бўлиб ўтган 9та ўйиндан 6тасида «Машъал» ғалаба қозонган. «Шўртан» уч марта ғалаба қозонган (2009, 2012 ва 2015 йил). Охирги икки ўйинда «Машъал» ўз уйида икки бор мағлуб бўлган.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика