Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси! News

Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!

Янги мавсум учун селекция ишларини давом эттираётган жамоа навбатдаги трансферни амалга оширди.

"Ўзбекистон чемпионатида тўп тепиб, энг яхши легионерлардан бири бўлиб келган тўпурар Драган Черан билан шартнома имзоланди. У ортда қолган мавсумни “Насаф” сафида ўтказди.

Маълумот учун, Драган 1987 йилнинг 6 октябрь куни Сербияда таваллуд топган. Тажрибали футболчи фаолияти давомида “Смедерево 1924” (Сербия), “Пожаревас” (Сербия), “Вестерло” (Белгия), “Хапоэл Хайфа” (Исроил), “Маккаби Нетания” (Исроил), “Симург” (Озарбайжон), “Хаджер” (Саудия Арабистони), “Вардар” (Македония), “Пахтакор” ва “Насаф” клубларида тўп сурган. 

Чераннинг юртимиздаги фаолияти 2016 йилдан бошланган. У 2019 йилдан 2024 йилгача кетма-кет 6-марта Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. Бу борада Черан Ўзбекистон чемпионатида мутлақ рекордчи саналади. 

Драган фаолияти мобайнида шу пайтгача 538 та ўйинда майдонга тушиб 239 та гол урган ва 57 та голли узатмани бажарган. 

Жумладан, Суперлигада 226 ўйинда рақиблар дарвозасига 147 та тўп киритган.

Шунингдек, Черан 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Суперкубок ғолиби ва 2-марта Кубок соҳибига айланган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ у "Андижон" таклифини қабул қилмагани ва "Сўғдиёна"га ўтаётгани ҳақида хабар чиққан эди.

Rating: +7   

Comments

+4   
25 dec 16:02:49
NEWS 24
Yoshlar yoqmi U17 xujumchilarimiz buni Yoshi otdiku ancha
+3   
25 dec 17:30:54
Soccerland777
Andijon bu ketishda 1 taymlik jamoa boʻlarkanda...
+2   
25 dec 17:14:45
Aslbek Davronov
Shu ham uzbda oʻynamagan klubi qolmadi.
+2   
25 dec 17:09:21
FANAT FC NASAF_REAL.M
Cheran Nasafda yil boshida 4-5 ta öyinda öynadi holos keyin Nasaf bir kishi kam bulib davom ettirdi
+2   
25 dec 16:35:19
◄█▓▒░ ♦ţσĻเδĵσฑ♦ ░▒▓█►
Kecha andijondi emas Sogdiyonani tanlabdi degandi huranad bo'ludik qaryalar komandisi qilarkanda andijondi
+2   
25 dec 16:34:08
STENLESS..R
Балки Бабани Карори тугридир кеча курдик Андижон нармални креактив хужимчи йук Черандан тугри фойдаланса керакли уйинчи Бош б.н жаримадан яхши уйнаса тугри ёш масаласи тезлик кам Андижон учун 15.та гол уришига ишонман бизнинг айрим хужимчи 10.та хам уролмай ётибдику
+2   
25 dec 16:33:47
Nasaf Real
Yoshlar ham o'z ustida tinmay ishlab raqobat qilib kurashsin joy uchun faqat yoshlar yoshlar degan bilan bo'lmaydi tajriba ham kerak
+2   
25 dec 16:02:55
Abdusalom Mirzayev
Бобойга кунимиз қолдими?
+1   
26 dec 06:13:02
Abduvaxob Madaliyev
Ойликни 50/50 киладида баба Билан кария
+1   
25 dec 21:02:41
Damas Chevrolet
Кечаги уйинда Андижон командасида "пичокка" илинадиган бирор футболчи(агар футболчи номига арзиса) курмадим. Настоящий иктидорлар Россияда мигрантликда юрибди. Буларни хаммаси пулни ортидан футбол академияларига кирган.
+1   
25 dec 20:10:00
Аббосхужа
50 га кирганча футбол ўйнарканми бу Драган? Ўзиям билса керак олдинги Черан эмаслигини.
+1   
25 dec 19:37:19
salom salom
Juda to'g'ri tanlov super taklif ???????? hahahahahahahahaha
+1   
25 dec 19:32:11
Мирзаев Б
Менимча андижон учун номакбул трансфер утган йили пахтакорда бу йил насафда мухлисларни норозилигига сабаб булганди
+1   
25 dec 18:46:08
Davlatbek Alibekov
Reply to comment by STENLESS..R
Балки Бабани Карори тугридир кеча курдик Андижон нармални креактив хужимчи йук Черандан тугри фойдаланса керакли уйинчи Бош б.н жаримадан яхши уйнаса тугри ёш масаласи тезлик кам Андижон учун 15.та гол уришига ишонман бизнинг айрим хужимчи 10.та хам уролмай ётибдику
Жуда ту'гри ва маъноли су'з лариз кечаги у'и'инга Черан етишмади
+1   
25 dec 18:19:26
Otabek Sidikov
Reply to comment by O'ZBEK futbol fanati
38 йош бобой буладими? 38 ёшидаям 30 ёшли хужимчилардан кучли ва аккили паслари , удар буйнча
Ха курдик утган мавсум30 ешли хужумчини. Бир тийинга киммат.Футбол тилида Черан бобой тугрирок айтганда пенсионер.Ман хайронман канчадан канча узимизнинг еш хужумчиларимиз Турганда пенсионерга бало борми бизни чемпионата.Тугри келса гол уради булмаса юрийди югурмайди хам юрийди.Бунака футболчи керак ми?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика