Latest news

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   11 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  71 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Превью. "Машъал" - "Обод" News

Превью. "Машъал" - "Обод"

Олий лига дебютанти "Обод" клуби бу турда "Машъал" меҳмони бўлади.

«Машъал» (Муборак) – «Обод» (Тошкент)
10 июнь 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), С. Ҳакимов (Самарқанд), С. Еремеев (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

“Машъал” ва “Обод” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 7-турда “Обод” Тошкент дербисида “Бунёдкор”дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди. Кейинги турда жамоа ўз уйида “Локомотив” билан тўқнаш келиб ютқазди – 0:2. Фарғонада эса “Обод” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўтган турда тошкентликлар олий лигадаги тарихий, биринчи ғалабани қўлга киритишди. “Сўғдиёна”ни қабул қилган “Обод” 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди.

“Машъал” бу мавсумда ҳозирча 2та ғалаба (“Навбаҳор”, “Шўртан”), битта дуранг (“Бунёдкор”) ва 7та мағлубият қайд этди. 9та гол уриб 16та гол ўтказди. 7 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.

Факт: “Машъал” ўз майдонидаги 4та ўйинда умуман дуранг ўйнамаган: 2 ғалаба ва 2 мағлубият. “Обод” сафарда 5та ўйин ўтказди ва 5 бор мағлуб бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика