Португалия. Рашидов 15 дақиқа ўйнаган учрашувда "Насьонал" мағлубиятга учради
14 apr 2019 23:50
News
Португалия. Рашидов 15 дақиқа ўйнаган учрашувда "Насьонал" мағлубиятга учради
Португалия чемпионатининг 29-турида "Насьонал" сафарда мағлубиятга учради.
"Боавишта" жамоасининг меҳмони бўлган Сардор Рашидов жамоаси 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳсдаги ягона гол 16-дақиқада Фабио Эспиньо томонидан киритилди. Мазкур тўқнашувда Рашидов 75-дақиқада Каканинг ўрнига майдонга тушди. Аммо, унинг майдонга туширилиши жамоасига фойда келтирмади ва "Насьонал" навбатдаги уч очкони бой берди.
Айни вақтда Криштиану Роналду тўп тепган "Насьонал" жамоаси турнир жадвалининг охиридан учинчи ўринни банд этиб турибди.
Boavista Fabio Espinho - 16' |
Primeira Liga . Round 29 14/04/2019, 22:30 0
:
1
Finished
|
Nacional |
Stadium: Estadio do Bessa XXI, 16302 spectators
45'
90'
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments