Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  20 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Погба: “Ҳа, “МЮ” дунёдаги энг ёмон жамоа, мен эса энг ёмон футболчиман” News

Погба: “Ҳа, “МЮ” дунёдаги энг ёмон жамоа, мен эса энг ёмон футболчиман”

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба маникунианликлар устози Жозе Моуриньонинг бир вақтлар “МЮ”ни дунёнинг энг ёмон жамоаси деган таърифига муносабатини билдирди.

“Менинг кайфиятим яхшими? Мен доим яхши кайфиятда юраман. Доим. Шундай бўлиши ҳам керак. Ҳаётда сени хафа қиладиган жуда кўп ҳолатлар мавжуд, шу сабаб сен доим хушчақчақ бўлишинг лозим.

Моуриньонинг сўзи? Ҳа, дарҳақиқат биз дунёнинг энг ёмон жамоасимиз. Аммо биз учта соврин ютдик. Одамлар нимани исташса, шуни гапиришлари мумкин (кулиб). Бу муаммо эмас, мен буни тушунаман. Биз ҳақиқатан ҳам ёмон ўйнайдик, гоҳида уни, гоҳида буни амалга ошира олмадик. Бу алоҳида аҳамиятга эга. Аммо мен шуни биламанки, биз учта кубокни қўлга киритдик. Мен фақат шуни биламан. Асосийси шу. Жаҳоннинг энг яхши жамоаси бўлиб, ажойиб футбол намойиш этиб, ҳеч нарса юта олмасанг, кейинчалик ким буни эслайди? Ҳеч ким. Тўғрими?

Жаҳоннинг энг ёмон футбочлиси сифатида мен ўзимни қандай ҳис этаяпман? Дунёнинг энг ёмон ўйинчиси учта соврин ютиши мумкинми, ха-ха-ха. Менда ҳаммаси жойида. Ҳа менга жуда кўп пул тўлашди.. Сиз нима истасангиз шуни гапиришингиз мумкин. Бу йигит (Моуриньо) таътилга медал ва соврин билан чиқиб кетмоқда- бу шунчаки ажойиб! Мен эса келгуси йили Чемпионлар лигасида ўйнайман!


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика