Питер Хюистра: "Ёш футболчилар ўйинга энергия бера олишди"
29 apr 2021 22:23
News
Питер Хюистра: "Ёш футболчилар ўйинга энергия бера олишди"
Питер Хюистра: - Турнирда охирги ўйинни ўтказдик. Ёш футболчиларга имконият бердик. Улар ўйинга энергия бера олишди деб ўйлайман. Ёшлар ҳар беллашувда барқарор ўйнамаслиги мумкин, лекин ўзларига керакли тажрибани тўплаб боришади. Баъзи учрашувларда кутилган натижага эриша олмадик, бироқ яхши футбол намойиш этишга интилдик. Энди Тошкентга қайтиб, чемпионатнинг навбатдаги баҳсига ҳозирлик кўрамиз.
Икки ўйинда ғалабани охирги дақиқаларда қўлдан чиқардик. Ўша ютуқларни сақлай олганимизда тўрт очко кўпроқ жамғаришимиз мумкин эди. Албатта, ўтган йилги таркиб билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Чемпионлар Лигасида бир беллашувда ютқаздик, аммо ташаббус билан ўйнаган ҳолда баъзи беллашувларни юта олмадик. Ёшлар эса мавсум давомида бизга ёрдам беришда давом этишади. Улар жамоа ўйин услубига мослашиб боришмоқда.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments