Latest news

09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  0 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  4 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  11 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  2 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз" News

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз"

"Пахтакор" - "Шаржа" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистрага ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: 

- Биринчи даврада етарлича очко жамғара олмадик. Шу сабабли эртага бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Олдинги баҳсдаги хатоларни ўргандик, таҳлил қилдик. Жамоам ўйинни жуда ёмон ўтказди деб ўйламайман, аммо ҳимоявий ҳаракатларда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Ҳимоя фақат ҳимоячиларнинг ҳаракатидан иборат эмас, унда бутун жамоа иштирок этади. Жамоавий ҳаракат бўлиши керак. Қолаверса, тўпни назорат қилиш орқали кўпроқ имконият яратишимиз лозим. Бу борада уйғунликни юзага келтириш даркор. Чемпионлар Лигасида буни уддалашга уриниб кўрамиз. Биринчи беллашувда 70 фоиз ҳолатда тўпни назорат қилдик, аммо бу самара бермади. Энди вазиятларни кўпроқ содир этишга интиламиз.

"Шаржа" яхши савиядаги жамоа. Эртага Коронадо майдонга тушган тақдирда улар янада хавфли бўладими? Биз ўз ўйинимизни, юқори савиямизни кўрсата олсак, жуда яхши жамоамиз. Айнан шуни уддалашга ҳаракат қиламиз. Дастлабки икки учрашувда ғалабага ҳақли эдик, аммо омадимиз келмади. "Шаржа" билан биринчи баҳсда эса хатоларга йўл қўйдик. Буларни тузатишга уринамиз. Босим бор ҳолатда барча ишлар яхши бўлиши керак.


Эркинов: 

- Биз эртага жуда катта аҳамиятли ўйинда майдонга тушамиз. Бу рақибга қарши биринчи ўйиндаги хатоларни мураббийимиз тушунтириб ўтди. Керакли кўрсатмалар берилади ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика