Latest news

20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  10 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  29 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  57 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  39 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз" News

Питер Хюистра: "Шаржа"га қарши илк баҳсда хатоларга йўл қўйдик, буни тузатмоқчимиз"

"Пахтакор" - "Шаржа" ўйинидан аввалги матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистрага ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: 

- Биринчи даврада етарлича очко жамғара олмадик. Шу сабабли эртага бизни жуда муҳим ўйин кутмоқда. Олдинги баҳсдаги хатоларни ўргандик, таҳлил қилдик. Жамоам ўйинни жуда ёмон ўтказди деб ўйламайман, аммо ҳимоявий ҳаракатларда кўнгилдагидек ўйнай олмадик. Ҳимоя фақат ҳимоячиларнинг ҳаракатидан иборат эмас, унда бутун жамоа иштирок этади. Жамоавий ҳаракат бўлиши керак. Қолаверса, тўпни назорат қилиш орқали кўпроқ имконият яратишимиз лозим. Бу борада уйғунликни юзага келтириш даркор. Чемпионлар Лигасида буни уддалашга уриниб кўрамиз. Биринчи беллашувда 70 фоиз ҳолатда тўпни назорат қилдик, аммо бу самара бермади. Энди вазиятларни кўпроқ содир этишга интиламиз.

"Шаржа" яхши савиядаги жамоа. Эртага Коронадо майдонга тушган тақдирда улар янада хавфли бўладими? Биз ўз ўйинимизни, юқори савиямизни кўрсата олсак, жуда яхши жамоамиз. Айнан шуни уддалашга ҳаракат қиламиз. Дастлабки икки учрашувда ғалабага ҳақли эдик, аммо омадимиз келмади. "Шаржа" билан биринчи баҳсда эса хатоларга йўл қўйдик. Буларни тузатишга уринамиз. Босим бор ҳолатда барча ишлар яхши бўлиши керак.


Эркинов: 

- Биз эртага жуда катта аҳамиятли ўйинда майдонга тушамиз. Бу рақибга қарши биринчи ўйиндаги хатоларни мураббийимиз тушунтириб ўтди. Керакли кўрсатмалар берилади ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика