Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди" News

Питер Хюистра: "Санжар Қувватов бизга қўшимча икки очкони тақдим этди"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувни турлича икки бўлимдан иборат бўлди деб айтган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда эса майдонда кескин курашлар кўзга ташланди. Ҳар битта эпизод курашларга бой бўлди. Биз кўпроқ олдинга интилиб яхшироқ вазиятларни яратишни истагандик. Биз яна бир гол киритишга ҳаракат қилдик, лекин "Машъал" ҳам вазиятларга эга бўлди. Пенальти бўлган вазиятда Санжар Қувватов ғалабани сақлаб қолди ва бизга дурангдан фарқли равишда қўшимча 2 очко тақдим этди. 

- Чемпионатда юзага келган танаффусдан сўнг ўтказилган ўйинларда "Пахтакор" биринчи давражаги ўйинлар каби катта ташаббусга эга бўла олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? 
- Бунга биринчи навбатда рақибларни сабаб сифатида кўрсатган бўлардим. Улар бизга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Ўз навбатида биз қарши ҳужумлар ва ҳужумдаги ижодкорликда янада кучайишимиз керак. Айнан шу жиҳатлар устида ишлаймиз.

Бундан ташқари бугун рақиб кескин курашларга бой ўйнади. Ҳакам ўйинни қатъий бошқаришни истаганида дастлабки дақиқалардаёқ рақиб футболчиларига 2та карточка кўрсатиши ҳам мумкин эди. Бироқ у курашларга қўйиб берди. Ўйин шундай давом этса, бизнинг жамоа ҳам бунга мослашиб бориши керак эди. 

- "Пахтакор" битта гол уриб олгач ўйинни бироз пасайтирмоқда. Ва ўйин охиригача шу ҳисобни сақлаб қолишга интилаяпти. Бу сизнинг тактикангизми ёки чиндан ҳам футболчиларнинг кучи етмай қолаяптими? Шунингдек, Шота Арвеладзе даврида жамоа ҳужумларни кўпроқ қанотлар фаоллиги эвазига ташкил этарди. Ҳозирда эса асосан марказдан ҳужумларни кўрмоқдамиз. Бу сизнинг ўзгартирган услубингизми?
- Бизда ўйин фалсафа охирги 4 йилдагидек бир хил, ўзгартирилмаган. Шота Арвеладзе даврида ҳам бунга ўзим ёрдам берганман ва ҳозирда ҳам шу услубда давом этаяпмиз. Лекин бошқа тарафдан рақиблар ҳам бизга қарши майдонда фаоллик кўрсатишга интилмоқдалар. Қайсидир маънода улар бунинг уддасидан чиқишаяпти деб ҳисобласа бўлади. Футболчилар ўзларида жанговор кураш учун куч топа олишаяпти. Ҳар доим шунақа услубда ўйнасак, бу биз учун жуда қизиқарли бўлади. 

Тактикамизда ўзгаришлар йўқ, биз имкониятини топиб қанотлардан ҳам ҳужумлар уюштирамиз. Албатта Жалоддин Машарипов каби футболчилар ўйин фалсафасини бошқачароқ кўринишда бўлишини таъминлай олади. Бизда ҳозир у йўқ, қанотларда бошқа футболчилар ўйнашмоқда. Сабаб шу билан боғлиқ, Машарипов бўш худудларни юзага келтирарди. Шу орқали бизда гол уриш имконияти кўпроқ бўларди. Футбол шуниси билан қизиқ, аввалги ва ҳозирги услуб бир хил бўлса ҳам футболчиларда ўзгариш юзага келма ўйин фалсафаси, сурати ҳам бошқача кўриниш олаверади. Бу жуда яхши холат, чунки футболда натижани олдиндан билсанг унинг қизиғи ҳам қолмайди.

- Рақиб 6 киши бўлиб ҳимояланса, "Пахтакор" вазиятлар яратишга қийналмоқда. Бу ҳақида ҳам ўйлаб кўрилганмиди?
- Бизга қарши рақиблар мана шундай ўйнаганларида олдинга чиқиш орқали бўш худудлар яратишга уринаяпмиз. 

- Ҳимоя чизиғида Анзур Исмоилов, Егор Кримец ва Владимир Козаклар ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг соғлиги яхшими?
- Козакнинг кўзига инфекция тушган, шу сабаб бугун бизга ёрдам бера олмади. Анзур Исмоилов умид қилишимча бир-икки ҳафтада сафга қайтади. Кримец ҳам операцияни бошидан ўтказиб узоқроқ муддатга сафдан чиққан. Ўз навбатида бу холат Марлен Чобановнинг асосий таркибда тушишига сабаб бўлди. Футболчиларга мана каби вазиятларда синаб оламиз. Умуман олганда бугун Марленнинг ўйинидан қониқдим.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика