Latest news

16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  3 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  4 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  8 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  3 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  67 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22

Питер Хьюистра: "Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пахтакор"дан кетади" News

Питер Хьюистра: "Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пахтакор"дан кетади"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хьюистра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- 4-5 ҳафталик танаффусдан кейин "Бунёдкор"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Шу боисдан биз тўлиқ ритмга тушиб ололмадик. Биринчи бўлимнинг бошида ўйинимиз унчалик қовушмади. Кейинчалик ташаббусни қўлимизга олдик ва керакли пайтда гол уриб олдик. Иккинчи бўлимда ҳам ўйин ўхшамади. "Бунёдкор"да ҳам вазиятлар бўлди. Уларга ҳам имконият тақдим қилдик. Гол ўтказганимизда эса ВАР бизга ёрдамга келди. Шу пайтда омад келди дея оламан. Иккинчи даврада бошқачароқ ўйин кўрсатишимиз керак. Бунга имкониятларимиз етарлича. Таркибга янги футболчилар олиб келинди. Шу боисдан ўйинни яхшилаш борасида ишлаймиз.

- Боян Матич ҳақида гапирсангиз. Бизда у борасида бирор тасаввуримиз йўқ.
- У пайшанба куни жамоамизга келиб қўшилди. Атиги 2 машғулотимизда иштирок этди. Унинг жисмоний ҳолати қандай эканлигини билмасдим ва шу боисдан унга жисмоний юкламалар берганим йўқ. Боянни 20 дақиқа қолганида майдонга туширдим ва унга ўйин тактикасини, жамоанинг услубини кўриб, ўрганиб олишини айтдим. У билан декабрь ойига қадар шартномамиз бор. Навбатдаги ўйинларда унга имконият тақдим қилинади ва Боян бутун Ўзбекистонга ўзининг қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Матич умуман олганда яхши футболчи.

- Анзур Исмоилов жароҳати сабабли алмаштирилдими?
- Унда коронавирус аниқланганди. Шу боисдан у икки ҳафта машғулот қилмади. Унинг организми тўлиқ тикланиб улгурмаган. У ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Коронавирус бўлиб қайтган футболчи машғулотларга ҳам тезда киришиб кета олмайди. Чунки бунга организм йўл қўймайди. Умид қиламанки, барчаси тез орада яхши бўлиб кетади. Шу боисдан Марлен Чобанов ўзини кўрсата олди, деб ўйлайман. Бугун у яхши ўйин намойиш қилди.

- Владимир Козакнинг "Пахтакор"га қайтишини сиз истадингизми ёки раҳбарият?
- Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пахтакор"дан кетиши аниқ бўлиб турибди. Шу сабабли унинг ўрнига бошқа футболчи излаётгандик ва айнан Козак вариантида тўхталдик. У узоқ йиллар давомида шу ерда ўйнаган. Бизнинг ўйин услубимизни яхши билади. Қарорни эса раҳбарият билан бирга чиқардик. Тез орада Козак ҳам жамоага киришиб кета олади.

- Марлен Чобанов биринчи марта тўлиқ таймни ўтказди. У Егор Кримецнинг ўрнини боса оладими?
- Чобанов яхши футболчи. Анзур, Шерзод ва Егор айни дамда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳимоячиларидан бўлиб турибди. Чобанов ҳали ёш ва уларнинг даражасига ета олиши мумкин. Чунки у машғулотларда доимо ўзи устида ишлайди, машғулотлар тугаганидан кейин эса майдонда қолиб, яна шуғулланишда давом этади. Бу менга ёқади. Бу эса келажакка умид билан қарашга замин яратади. Агарда шу зайилда давом этса, у энг яхши ҳимоячилардан бири бўла олади.

- Ўзбек футболида катта муаммо бор. Футболчилар тез-тез жамоаларини ўзгартиришади. Бу эса мураббийларга яхши жамоа тузиш учун қийинчилик туғдирмайдими?
- Умуман олганда, бутун дунёда бу тенденция бўлиб қолди. Мураббийлар маълум футболчилар билан узоқ вақт ишлай олмайди. Футболчилар тез тез бошқа жамоаларга ўтиб туришади. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки, бошқа мамлакатларда ҳам кузатилиб турадиган ҳодиса. Мураббийларга ҳам бу ерда қийин бўлади. Чунки, қисқа вақт ичида бир неча янги футболчиларни ўзимиз истаган ўйин услубига мослаштиришимиз керак бўлади. Бу ерда режалар ва тактикалар пухта бўлиши даркор. Машғулотларда эса ўйин пайтида бўладиган вазиятларни олиб киришга ва футболчиларни машғулотларнинг ўзидаёқ ўйинга яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу эса футболчиларнинг жамоа ўйин услубига киришиб кетишига ёрдам беради. Сўнгги йиллар давомида жамоада ўйнаб келаётган футболчилар эса менга ёрдам беришмоқда. Кўплаб тажрибали футболчилар яхши маош эвазига араб ёки Осиёнинг бошқа жамоаларига кетишмоқда. Бундан яхши томони шундаки, унинг ўрнида ўйнаётган ёш футболчилар имкониятга эга бўлиши мумкин. Бироқ ёш футболчилар бошида кўплаб хатоликларга йўл қўйишади. Ўзбекистонда менга ёқадиган томони - ёш футболчилар машғулотларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Европада эса бундай ҳолат доим ҳам кузатилмайди. Бошқа жамоаларда билмадим-ку, бизда ёшлар доимо ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади, барча айтганларимизни бажаради ва ундан ташқари, барча эътирозларимизни тўғри тушунади.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика