Latest news

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  0 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  4 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

ПФЛ Олий ва Биринчи лига футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди News

ПФЛ Олий ва Биринчи лига футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ФИФА ва Осиё Футбол Конфедерациясининг директив ҳужжатлари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлар асосида ОФК, ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларида иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирди.

Лицензиялаш бўйича регламентга  Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар ва клубларга бериладиган ҳуқуқ, вазифа ва ваколатлар киритилган. Ушбу меъёрий ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистондаги футбол клубларини лицензиялаш тартиби аниқлаб олинган бўлиб, спорт, инфратузилмавий, кадрлар, маъмурий, ҳуқуқий ва молиявий мезонлар ҳам ўрнатилган.

Лицензиялаш бўйича талаблар футбол клубларида адекват бошқарув ва ташкилотчилик тизимини йўлга қўйиш, жамоаларга малакали ва тажрибали кадрларнинг ишга қабул қилинишига эришиш, футбол клубларини замонавий талабларга мос спорт иншоотлари билан таъминлаш, ишқибозларга футбол томоша қилиш, жонли трансляцияларни кўпайтириш ва уларга зарур шарт-шароит яратиб бериш каби долзарб масалаларни ўз ичига олган.

Бугунги кунда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга инвестиция киритиш ва бу билан юқори малакага эга бўлган мураббийларни тайёрлаш, уларни жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш кераклигини инобатга олган ҳолда Олий лига клубларига айнан шу масалада ҳам юқори талаблар қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги футбол клубларини лицензиялаш тизими футбол стандартларини доимий равишда мукаммаллаштириш ва уни кейинчалик ҳам қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ижро муддати 2018 йилнинг 1 февралигача бўлган ушбу стандартларнинг ОФК лицензиялаш тизимига мос келишига катта эътибор берилган.

15 саҳифадан иборат ҳужжатда клубларга энг аввало қуйидаги талаблар қўйилган:

1.Олий лига клублари ўзларининг футбол мактабларига (академия) эга бўлишлари шарт.

2.Футбол мактаблари (академия) ўз спорт иншоотлари (футбол майдонлари, машғулот заллари, тренажер заллари, ўқув хоналари, ётоқхона) ва спорт асбоб анжомларга (футбол тўплари, спорт формалари, турли тренажерлар, фишкалар, футбол макетлари) эга бўлиши зарур.

3.Футбол мактаблари (академиялари) ўзларининг овқатланиш тизимига эга бўлиши ва сифатли овқатланишни ташкил этиши зарур.

4.Футбол мактабларида (академия) U-10, U-14, U-16, U-18 ёш тоифаларидаги камида 4 та жамоа бўлиши шарт.

5.U-16, U-18 ёшли ўсмирлар ўртасида  айланма  (уй-мехмон) тизимда ўтказиладиган Республика биринчилиги мусобақаларда ўз жамоасини иштирокини таъминлаш.

6.U-10, U-14 ёшли болалар ўртасида регионал ва Республика босқичи тизимида ўтказиладиган мусобақаларда ўз жамоасини иштирокини таъминлаш.

7.Клублар ўзининг Ўзбекистон чемпионатида (олий ёки 1-лигада) иштирок этувчи аёллар жамоасига эга бўлиши  ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиши лозим.

8.Клублар ўзининг Ўзбекистон чемпионатида (олий ёки 1-лигада) иштирок этувчи мини-футбол (футзал) жамоасига эга бўлиши  ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиши лозим.

Шунингдек, кадрлар ва маъмурий масалалар бўйича энг аввало футбол клубларининг муқим офиси ёки биноси, ўқув-машғулот объектлари, шу жумладан, стадиони бўлиши мажбурий қилиб белгиланади. Клуб офиси ва машғулотлар базасида ходимлар, футболчи ва мураббийлар учун барча шаоитлар таъминланган бўлиши керак.

Бундан ташқари ҳужжатда футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларга қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам гап боради. Энг аввало стадионнинг сертификати бўлиши талаб қилинади. Стадионларга қўйилган талабларда футбол майдонининг аҳволи, иштирокчилар, учрашув расмийлари ва мухлислари учун мўлжалланган жойлар, мухлислар ва ОАВ учун ажратилган жойлар бўйича алоҳида мезонлар ишлаб чиқилган. Ҳужжатда стадионни ёритиш тизими, автомобиллар тураргоҳлари каби бир қарашда оддий кўринадиган масалаларгача алоҳида талаблар қўйилган. Жумладан, ёритиш тизими майдоннинг барча қисмида, бурчаклари билан биргаликда 1200 люксдан кам бўлмаслиги лозимлиги кўрсатилган.

Футбол клублари ташкилий-ҳуқуқий тузилишидан қатъий назар, йиллик молиявий ҳисобот мустақил аудиторлар томонидан тайёрланиши ва текширилиши керак. Клуб томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисобот, ОФКнинг клубларни лицензиялар бўйича талаблар ва принципларига мос келувчи бухгалтерлик ҳисоботи талабларига жавоб бериши лозим. Футбол клублари, шунингдек, лицензиялаш тартибига асосан, ҳар йилнинг 31 декабрь санасигача футболчиларнинг трансферлари учун муддати якунланган қарзларга эга эмасликларини исботлаши шарт.

Олий лига ва Биринчи лига клублари олдига қўйиладиган талаблар бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ўз фикрларини билдириб ўтар экан, лицензиялаш жараёнида талабларни бажармаган клублар қуйи лигага йўл олишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Олий лиганинг аксарият клублари лицензиялаш бўйича талабларни бажаришда муддатларни жуда кечиктиради. Баъзи клублар эса талабга жавоб берадиган шароитларни ҳалигача тайёрламаган. Лицензиялаш талабини бажармаган клублар, мусобақа жадвалида қайси поғонани эгаллаб турганидан қатъий назар, келаси мавсумда Олий лига баҳсларида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, янги талабларга кўра Олий лига клублари таркибида тўп сурадиган футболчиларга ёши бўйича квоталар киритилади. Бу орқали ёш футболчиларга мунтазам ўйин амалиёти тақдим этиб бориш йўлга қўйилади”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

-  Биринчи лига клублари олдига ҳам мана шундай қатъий талаблар қўйиладими?

- Ҳа, Биринчи Лига даражасини Олий лигага яқинлаштириш мақсадида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилади. Жумладан, келаси мавсумдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг бир жамоаси Биринчи Лигада иштирок этади. Бу йўл орқали юртимизнинг барча ҳудудларида футбол ривожланишига эришишни мақсад қилганмиз. Биринчи лига жамоалари таркибида фақат 24 ёшгача бўлган футболчилар тўп суриши белгилаб қўйилади. Бу орқали ёш футболчиларнинг захира ўриндиғига ўтириб қолишини олдини олиш кўзда тутилган. Шунингдек, ёш футболчиларнинг мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиши терма жамоаларимизга номзодларнинг кўпайиши ва рақобат кучайишини таъминлайди. Олдинда Олимпиада, Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати каби катта футбол мусобақалари турибди. Мақсадимиз, ана шу мусобақаларда терма жамоаларимиз учун кучли футболчилар етишиб чиқишига эришиш.

Миллий терма жамоамиз кучайишини барчамиз истаймиз. Бу ҳақида жуда кўп гапирилади. Аммо миллий чемпионатимиз савиясини кўтармай туриб, миллий терма жамоамизни кучайтира олмаймиз. Олий ва Биринчи лига жамоалари олдига қўйилаётган юқоридаги талабларнинг барчаси футболимизни кучайтириш, миллий терма жамоамизнинг юқори даражаларга чиқишини таъминлашга қаратилган”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика