Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   5 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  9 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди News

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Хосе Пекерман нима сабабда 2006 йилги ЖЧда Месси Аргентина терма жамоасида асосий таркибга киритилмаганлигини изоҳлади.

"Ҳар ким ўйлаш ва фикрлаш ҳуқуқига эга. Биз ЖЧга йўл олганимизда Месси ҳали "Барса"да асосий таркиб ўйинчиси эмасди. Албатта, у ҳақда кўп гап сўзлар бўлганди, аммо у клубида ҳали асосий таркибда майдонга тушмасди. Шу боис мен уни терма жамоада ҳам, клубдаги сингари сабрли бўлишини истагандим.

Мен унга "ушбу терма жамоада ажойиб футболчилар жамланишган. Бу жамоа маълум ўйин услубига эга, биз ЖЧга муносиб ҳозирлик кўрдик. Сен терма жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшишинг керак. Аммо захира ўриндиғига назар солсанг, у ерда қандай маҳоратли футболчилар борлигини кўрасан. Майдонга тушиш учун берилган имкониятдан унумли фойдалан" дегандим. Якунда у ҳаммасини тўғри тушунганди", дейди Пекерман.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2006 мусобақада бешта учрашув ўтказганди. Улар чорак финалда Германия терма жамоасига мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашишганди. Месси эса ўшанда бир марта асосий таркибда майдонга тушганди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика