Latest news

15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  7 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  11 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда? News

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчи футболчиси Акбар Усмонов эндиликда фаолиятини “Локомотив” клубида ўтказади.

Янги жамоасига ўтиши ва мақсадлари юзасидан Усмонов билан суҳбатлашдик.

- “Локомотив”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ўтган мавсум якунланмасиданоқ менга кўплаб жамоалар таклиф билан чиқди.“Пахтакор” билан амалдаги шартномам бўлганлиги сабабли, таклиф билан чиққан барча жамоаларга якуний қарорни жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилишимни айтдим. Амалда шундай ҳам бўлди. Мундиалдан сўнг “Локомотив” билан келишувга эришдим, “темирйўлчилар”нинг таклифини мени қаноатлантирди ва шартнома имзоладим.

- “Пахтакор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир?
- Тўғриси, “Пахтакор”ни жуда яхши кўраман. Фаолиятимни айнан шу жамоада бошлаганман. Илгари клуб кучли 8 таликга ҳам базўр кирарди. У пайтлари жуда ёш эдим. Ўтган мавсум клуб билан чемпионликни қўлга киритдик. Буни мен анча йиллардан буён орзу қилиб келардим. Мазкур чемпионлик йўлида жуда кўпчилик катта меҳнат қилди. Эндиликда “Пахтакор”га футзал жамоаси керак эмас. Шу туфайли у ерда қолишдан маъно кўрмадим.



- “Xuaxin-Жиззах” ўз таркибини кескин кучайтирди. Бу жамоа ҳам сизга таклиф билан чиқдими?
- Албатта ҳа. Шахсан Баҳодир ака Аҳмедовнинг ўзлари таклиф билан чиқди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Бироқ молиявий томондан келиша олмадик.

- Янги мавсумдан нималар кутмоқдасиз?
- Совринли ўринларни эгаллаш учун қизғин кураш кечади. Ҳеч кимга осон кечмаслиги табиий. Чемпионат қизиқарли ўтади.

- “Локомотив” эса қандай мақсадларни режалаштирмоқда?
- Чемпионликни мақсад қилганмиз. Бу йўлда бизни қийин ва машаққат кутиб турибди. Ҳарқалай, бунга эришиш учун ҳаракат қилиб кўрамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика