Latest news

09:24Санжар Турсунов нима учун Бабаян уни терма жамоага чақирмаганини тушунтириб берди  0 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  1 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  6 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  5 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  21 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   17 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  56 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  7 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12

"Пахтакор" собиқ футболчиси: "Япония ва Ўзбекистон Осиё Кубоги финалига чиқишини истайман" News

"Пахтакор" собиқ футболчиси: "Япония ва Ўзбекистон Осиё Кубоги финалига чиқишини истайман"

Мазкур учрашувдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти вакиллари мутахассислар фикри билан қизиқди.

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Япониянинг "Ванфоре Кофу" клуби раҳбари, Япония футбол федерацияси аъзоси Казуюки Умино ва "Япония-Ўзбекистон" спорт ва таълим бўйича ассоциацияси раиси, "Пахтакор" ва "Бухоро" клубининг собиқ футболчиси Наоя Шибамура билан учрашув ўтказди.
 
Мазкур учрашувдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти вакиллари мутахассислар фикри билан қизиқди.


 
Казуюки Умино: "Ўзбекистон футболи сўнгги йилларда яхшигина кучайишга эришган. 23 ёшгача бўлган терма жамоангиз йил бошида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақа давомида Япония, Жанубий Корея каби терма жамоалар мағлуб этилди. Бу албатта ўзбек футболи ривожланиб бораётганидан далолат. Шу рухда давом этсангиз, Ўзбекистон Осиёнинг етакчи футбол мамлакатига айланиб олади.
 
Куни кеча "Бунёдкор" академиясини бориб кўрдик. У ерда яратилган шароитлар жуда ажойиб. Мана шундай масканда кучли футболчилар етишиб чиқишига аминман.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашув давомида кўплаб келишувга эришдик. Эътиборлиси, "Ванфоре Кофу" клуби Япониянинг оддий клубидир. Аммо, шунга қарамай жаноб Аҳмаджонов биз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли эканлигини эшитганимдан хурсандман.
 
Ҳамкорлик қайси йўналишда олиб борилади? Биз ёшлар футболида яқиндан ҳамкорлик қилмоқчимиз. Ўзбекистонлик ёш футболчилар Японияда, япон футболчилар эса бу ерга келиб малака оширишлари, тажриба алмашишлари мумкин бўлади. Биз нафақат футбол, балки маданият бўйича ҳам ҳамкорликни ривожлантиришни истаймиз. Қолаверса, ўзбек футболчиларининг Япония клубларига ўтишини ҳам истаймиз", - деди Казуюки Умино.



 
Наоя Шибамура: "Ўзбек футболидан ёрқин хотиралар қолган. Ўзбекистонлик футболчилар кучли ҳисобланадилар. Улар яккакурашларда яхши ҳаракат қиладилар.
 
Осиё кубогида Ўзбекистон ва Япония қарама-қаршилиги? Ушбу терма жамоалар мусобақада бир гуруҳдан ўрин олгани мен учун аҳамиятлидир. Чунки мен ҳар икки мамлакатда ҳам футболчи сифатида ўйнаганман. Бугун терма жамоа сафида ҳаракат қилаётган футболчилар ичида мен "Пахтакор"да бирга ўйнаган собиқ жамоадошларим ҳам бор. Масалан, Егор Кримецни мисол қилиб келтиришим мумкин. Ҳар икки жамоа ҳам гуруҳдан чиқади. Истардимки, улар ҳал қилувчи финал ўйинида баҳс ўтказсинлар", - деди Наоя Шибамура.
 
Маълумот учун, Шибамура 2012 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида, 2013 йилда эса "Бухоро" сафида ҳаракат қилган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика