Latest news

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  2 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  2 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  13 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  7 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  14 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди News

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига қизиқиш катта, десак муболаға бўлмайди.

Мана шундай қизиқарли ўйинлар олидидан ҳаммада турлича тахминлар ва фикрлар юзага келади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида ҳали сафарда мағлубиятга учрагани йўқ. "Пахтакор" эса бир ярим ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ўйин ўтказади. Икки жамоа шу кунга қадар 30 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 18тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 5та ўйинда "Қўқон-1912" ғалабани тантана қилган. Яқинда хабар берганимиздек "шунқорлар" 2015 йилдан бери сафарда "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти.

Юқорида тилга олинган фактлардан ҳам билса бўладики, мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин ўз вақтида мана шу икки клубда фаолият олиб борган Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий 2015 йилнинг иккинчи ярими ва 2016 йилнинг биринчи яримида "Пахтакор", 2016 йилнинг иккинчи давраси ва 2019 йилнинг биринчи даврасига қадар "Қўқон-1912" жамоасини бошқарган. 


"Олдиндан бир нарсани айтишим керакки, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Икки жамоа ҳам чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Бугун "Пахтакор" ўз мухлислари қаршисида очиқ футбол кўрсатишини тахмин қиляпман. Қолаверса "Қўқон-1912" ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Уларнинг таркибида ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган футболчилар йиғилган. Менимча кўп гол кўрамиз. Тўғри майдон эгалари кучли. Бироқ футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бунинг сабаби эса сўнгги пайтларда кўп ўйинлар ўтказганидадир. "Қўқон-1912"да эса ўйинни ўз қўлига оладиган ижрочилар кўп. Мурод Ҳолмуҳаммедов стандарт вазиятларда яна ўзини кўрсатса ажаб эмас. Шунингдек дарвозабон Музаффар Абдуллаев бу йил ўз дарвозасидан кам гол ўтказди. Айни пайт Қўқондаман. Албатта "Қўқон-1912"га мухлислик қиламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика