Latest news

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  13 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 109-ўйинини ўтказади News

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 109-ўйинини ўтказади

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси-2022нинг биринчи турида турнирдаги 109-баҳсда майдонга тушади.

 "Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 108 беллашув ўтказиб, 48 ғалаба, 23 дуранг ва 37 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 149 тўп киритиб, дарвозасидан 137 гол қўйиб юборган ва 167 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 20 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса "Пахтакор" жами 124 беллашувда майдонга тушиб, 55 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 44 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 192 марта ишғол қилиниб, 171 гол ўтказилган.

Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 16 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.





Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика