Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Пахтакор-79"ни ёд этиб ташкил этилган баҳсда "Зенит" ва "Пахтакор" фахрийлари ўзаро муроса кўчасини танлашди News

"Пахтакор-79"ни ёд этиб ташкил этилган баҳсда "Зенит" ва "Пахтакор" фахрийлари ўзаро муроса кўчасини танлашди

"Пахтакор" фахрийлар клуби Санкт-Петербургнинг "Зенит" фахрийлар жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Пушкин шаҳридаги "Царское село" спорт марказида бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобида якунланди. "Пахтакор" таркибида голларга Геннадий Шарипов, Владимир Пшеничников ва Альберт Алиев муаллифлик қилган бўлса, "Зенит" сафида Александр Куртиян, Дмитрий Радченко ва Валерий Цветков тўп киритди.

Алоҳида айтиш жоиз, 1980 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Ринат Дасаев дастлабки 15 дақиқада "шерлар" шарафини ҳимоя этди.

Учрашув 43 йил аввал Днепродзержинск осмонида авиаҳалокатда ҳалок бўлган "Пахтакор" клуби футболчилари хотирасига бағишланди. Икки жамоада ҳам турли авлод футболчилари ўйнади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика