Latest news

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  10 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

Пабло Саббаг: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди" News

Пабло Саббаг: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди"

Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Сурия (0:0) учрашувидан сўнг араблар ҳужумчиси Пабло Саббаг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, лекин Ўзбекистон кучли жамоа эди. Менимча, дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди.

Эндиликда тикланиб, гуруҳ етакчиси бўлган Австралияга қарши тайёргарлик кўришимиз лозим. 

Рақиб кучли ҳимояга эга. Улар уч нафар ҳимоячи билан зич ҳимояланишди, уни "ёриб ўтиш" эса мушкул эди. 

Бундай ўйинларда ҳужумчи рақиб билан тўп учун курашда иштирок этиши ва жамоага кўпроқ ёрдам бериши керак эди ва Ўзбекистонга қарши баҳсда шундай вазифани бажардим.

Кейинги ўйинда голли имкониятларга эга бўламан, деган умиддаман. Австралияга қарши баҳс осон бўлмайди ва бунга жиддий ҳозирлик кўрамиз", – деди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Сурия гуруҳ босқичининг 2-турида Австралияга қарши баҳс олиб борса, Ўзбекистон МТЖ Ҳиндистон билан беллашади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика