Latest news

09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  8 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  4 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  3 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  20 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди News

ЎзПФЛ илк бор Про лига ва аёллар жамоаларини лицензиялашдан ўтказишга эришди

Tags :  ПФЛ
Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида Суперлига клублари лицензиялаш жараёнидан ўтиши сизга маълум.

Бунда халқаро майдонда ўйнаш имконияти кам бўлган клублар илгари лицензиялаш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. 

ЎзПФЛ раҳбариятида ўзгариш юзага келгач, янги таркиб илк ишни айнан шу жараёнга эътибор қаратишдан бошлади. Ва биз эндиликда нафақат Суперлига, балки Про лига клубларини ҳам лицензиялашдан ўтказишга эришдик. Яъни, бугунга келиб Суперлига ва Про лига клубларига қўйиладиган талаблар ўртасидаги катта тофовут босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Бу келажакда Про лига орқали Суперлига йўлланмасини қўлга киритган клублар талаблар борасида катта муаммолар қаршисидан чиқишининг олдини олади. 

Қувонарли жиҳати шундаки, жорий йил ҳисобидан ОФК лицензиясини олиш учун нафақат Coca-Cola Суперлига жамоалари, балки бир нечта Про лига клублари ҳам жиддий даъвогар бўлиб турибди. Содда қилиб тушунтирганда, ЎзПФЛ сўнгги бир йил давомида нафақат клубларга талаб қўйди, балки уларнинг ижроси масаласида клублар билан ҳамкорлик қилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон тарихида илк бор қуйи лига клублари ҳам ОФК томонидан қўйилган минимал талабларга жавоб бериш арафасида турибди.  

ОФК, шунингдек, бу йилдан эътиборан аёллар жамоаларини ривожлантириш масаласига аҳамият бермоқда. Хусусан аёллар жамоалари синов тариқасида илк бор лицензиялаш жараёнидан ўтказилди ва Ўзбекистон кам сонли аъзо мамлакатлар қаторида аёллар клубларини ҳам лицензиялашга жалб этди. 2022 йилдан эътиборан бу жараён барча аъзо мамлакатлар учун мажбурий бўлади. 2023 йилдан бошлаб эса аёллар жамоалари иштирокида тўлақонли Осиё Чемпионлар лигаси ташкил этиш режага киритилган. Олдинга ўтиб шуни айтиш керакки, жорий мавсум ҳисобидан камида 2 та аёллар жамоамиз ОФК лицензиясини қўлга киритиши мумкин. Бу эса қитъа миқёсида Ўзбекистон имиджига ижобий таъсир кўрсатади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика