Latest news

12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  0 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  5 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  10 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3

Ўзбекистоннинг Сурияга қарши ўйини "Миллий"да ўтиши тўғримикин? Кечаги баҳсдан кейин стадион чими аянчли ҳолга келди. ФОТОФАКТ News

Ўзбекистоннинг Сурияга қарши ўйини "Миллий"да ўтиши тўғримикин? Кечаги баҳсдан кейин стадион чими аянчли ҳолга келди. ФОТОФАКТ

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда КХДРни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4та гол урди

Учрашув ҳақида батафсил маълумотлар, суратлар ва интервьюларни аллақачон сайтимиз орқали ўқиб улгурдингиз.

ФОТО  "Миллий"да мухлислар 4та гол кўрган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ 

Кечаги беллашув чими мутлақо янгиланган "Миллий" стадиондаги илк расмий мақомдаги баҳс бўлди. Шу йилнинг 17 май санасида ЎФА матбуот хизмати "Миллий" стадион чими ўйинларга тайёр ҳолга келгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, янги чим ЎФА буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren" компанияси томонидан янгиланган. Орадан 3 ҳафта вақт ўтди ва биз стадионда дастлабки расмий мақомдаги учрашувни кузатдик. Афсуски, стадион чими тайёр эмас. Қуйида чимнинг кечаги ўйин пайти ва якунланганидан кейинги аянчли ҳолини суратлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўйиндан олдин. Бир қарашда ҳаммаси идеал ҳолатда.


Бу инсон эса стадион чимининг ҳолатига жавобгар шахс бўлса керак, ҳар ҳолда кеча ва ундан олдин ҳам айнан у чимни кўздан кечириб юрганди. Ўзбек эмаслиги эътибор қаратадиган бўлсак, "Iren" компанияси ходими бўлса керак.


Дастлабки дақиқалардаги илк кескин вазият ва чим ўз жойидан кўчиб кетди.


Достон Турсунов ўша жойни эпақага келтириб қўйишга ҳаракат қилди.


Жуда хунук кўриниш.


Биринчи бўлимнинг ўзижа майдон майсаси титилиб кетишни бошлади.


Одил Аҳмедов ва рақибнинг 15-рақамдаги ўйинчиси Ри Ун Чол тўп учун ҳавода курашиш мақсадида сакраган вазиятда чимга эътибор қаратинг.


Бунисига эса ачиниш мумкин.


Биринчи бўлимдан кейинги айрим "яма"лар.


Бундай чуқур ўйинчиларнинг жароҳат олиш эҳтимолини ҳам ошириб юбориши ҳеч гап эмас.


Учрашув якунланганидан кейинги ҳолат.


Чим қўпол қилиб айтганда шоли экиб чиқилган ерга ўхшаб қолгандек...


Ёдингизда бўлса, шу стадион чими бундан олдинги янгиланганда ҳам биринчи ўйин терма жамоамиз иштирокида ўтказилган ва ўшанда ҳам чимнинг расвоси чиқиб кетган эди. Тарих яна такрорланди.

"Миллий" стадион чимини идеал даражага олиб чиқиш учун нима етишмаётгани бизга қоронғу. Стадионга табиий қуёш етарлича тушмайди дейилса, у ҳолда Англиядаги энг яхши майдон ҳисобланган "Олд Траффорд"ни ҳам асосан худди "Миллий"да бўлгани каби сунъий қуёш билан парваришлашади. "Орзулар театри"даги чим ҳар мавсум олдидан олиб ташланган ҳолда мутлақо янгиси ётқизилади. Аммо, ҳар йили энг яхши чимга эга стадион бўлаверади. Вазиятни ўнглаш борасида қаерда ва қандай камчиликка йўл қўйилаётгани бизга номаълум. Балки, чим ерга сингиб олиши учун 2-3 ой вақт керакдир. Унгача бу стадионда ўйинларни ўтказиб турмаган маъқулдир. Ҳар ҳолда 100 % тайёр бўлмаган стадионда ўйнаб уни яна узоқ муддатга йўқотгандан кўра, яна 2-3 ой сабр қилиб парваришни кучайтирган яхшироқмикин?!


Толибжон Қосимов

Rating: -73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика