Latest news

09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  0 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  3 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи ва футболчиси учун овоз бериш жараёни эртага якунланади News

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи ва футболчиси учун овоз бериш жараёни эртага якунланади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2016 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб сўровнома эртага, 28 декабрь куни якунланади.

Cўровноманинг холислигини таъминлаш мақсадида унда журналистларнинг мустақил равишда тўғридан-тўғри иштирок этиши 2015 йилдан бошлаб чекланган эди. Ўша тизимга асосан овоз бериш жараёнида таҳририятлар иштирок этади.

Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари овоз берадилар.

Мустақил журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерларининг овозлари якунда мустақил журналистлар гуруҳи остида бирлаштирилади ва битта овоз сифатида сўровномада қатнашади. Футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот хизматлари овози ҳам ягона “Матбуот хизматлари” гуруҳи остида бирлаштирилиб, ягона овоз сифатида сўровномада иштирок этади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.

Ҳар бир таҳририят 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади. Иккала номинация бўйича ҳам 3 та қатор тўлдирилиши шарт.

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:

1-ўрин учун – 3 балл
2-ўрин учун – 2 балл
3-ўрин учун – 1 балл

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Овоз бераётган таҳририят тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:

1. Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари
2. Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.
3. Карьера
4. Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Ўзбекистон олий лигасидаги ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик мураббий ёки легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Таҳририят ўз овозини расмий мактуб билан ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига, шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш 2 декабрдан очиқ ва 25 кун давом этиб, 2016 йилнинг 28 декабрь куни декабрь куни соат 18:00 да тўхтатилади.

Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:
Манзил: Тошкент 100011
Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй
Факс: +99871 - 244-16-83.
Email: media@the-uff.com

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика