Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи учрашувларида ишлайди News

Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи учрашувларида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА реферилари Анна Сидорова, Эдита Миробидова ва Зилола Раҳматова аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичи учрашувларида ишлайди.

Эдита Миробидова саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган ўйинларда бош ҳакам сифатида ишлайди. Мазкур гуруҳдаги ўйинлар Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида 3–11 апрель кунлари ўтказилади.

Анна Сидорова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (бош ҳакам ёрдамичиси) саралаш босқичининг “А” гуруҳидаги беллашувларда ишлайди. Ушбу гуруҳдаги учрашувлар Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 3–12 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичида иштирок этиш учун кеча, 30 март куни КХДРга йўл олди. “B” гуруҳидан жой олган Шерали Бобоқулов шогирдлари КХРД, Гонконг, Ҳиндистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика