Latest news

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  0 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик" News

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сўғдиёна" - ОКМК (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Нима ҳам деймиз, пароканда ўйин намойиш қилдик. Авваламбор, мухлислардан узр сўрайман. "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи, учинчи ва тўртинчи голда ёш болалардек хатога йўл қўйдик. Ўз навбатида рақиб футболчиларининг маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Жумладан, Дориев ўзининг голларида нималарга қодирлигини кўрсатди. Лекин айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бундай оддий хатолар қилишимиз керак эмасди. Дориев бундан унумли фойдаланиб кетди. Бу ҳолатларни кўриб, сабабларини билиб оламиз. Ҳозирги пайтда айта оламанки, ҳимоядаги уч қўпол хатодан кейин биз голлар ўтказиб юбордик.

- ОКМК жамоаси биринчи даврада шов-шувли натижалар қайд этди. Иккинчи даврада эса жамоада пасайиш бордек. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Сабаби - бундай оддий хатолар қилиш керак эмас. Имкониятлардан фойдалана олиш керак. Йигитларда гол ўтказиб юборгандан кейин гол уриб оламиз деган фикр ҳам пайдо бўлгандек. Лекин футболда ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлмайди. Чунки рақиб жамоа ҳам етарли даражада қаршилик кўрсатади. Бунгача "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ўзимизни кўрсатиб келаётгандик. Бугун ҳам ҳисоб 3:1 пайтида Али Абдураҳмонов, Нодир Абдураззоқов каби футболчиларда яхши вазиятлар бўлди. Майли ортда хато қилган бўлсак-да, олдинда вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Шу асосий сабаб.

- Олдингиларига қараганда бугунги баҳсда марказ бой берилгани учун ўйинда жамоа ютқаздими?

- Йўқ. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳужумлар қилдик. 

- Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар камайди.

- Биз охиригача курашдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳар доим биз ўйлагандек бўлмайди, чунки рақиб жамоа ҳам бор. Ҳа, "Сўғдиёна" билан доимо жанговар ўйин бўлган. Лекин биз учта жуда оддий вазиятда голлар қўйиб юбордик. 3:1 пайтида Али, Нодир, Азизда яхши вазиятлар бўлганди. 11 метрлик нуқтага яқин жой эди. Тепган тўпи гол бўлмади, шунда ҳам бизда ҳаракатлар бор эди. Ҳуллас гол ура олмадик. Балки бир ўйинда кўп хато қилганимиз яхши бўлгандир. Бу келажакка яхши таъсир қилади. Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида биттадан хато қилиб, 1:0га ютқазгандан кўра, барчасини битта ўйинда қилган яхшироқ деб. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам биз ҳам доимо очиқ ўйин кўрсатамиз. Балки шу сабабдир, натижа доим ҳам яхши бўлавермайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика