Latest news

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказади News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда йиғин ўтказади

Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказади.
Аввалроқ, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 12-19 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказиши, шунингдек, у ердаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Бироқ, мусобақа ташкилотчилари иштирокчилар рўйхатини қатъий тасдиқлай олмаганликлари, мусобақада иштирок этиши мумкин бўлган жамоаларнинг савияси мураббийлар штабини қониқтирмагани сабабли, ЎФФ Терма жамоалар маркази БААдан тушган таклифни қабул қилди.

Янги режа бўйича, Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги терма жамоа 12-19 ноябрь кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этади ва йиғин давомида БАА, Баҳрайн ва Албания U-22 терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Режага кўра, Мақсудов шогирдлари дастлаб 14 ноябрь куни Албания терма жамоасига қарши майдонга тушса, 16 ноябрь куни Баҳрайн, 18 ноябрь куни эса БАА ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг БААдаги йиғинида иштирок этадиган таркиби ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика