Latest news

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказди News

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказди

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Терма жамоа аъзолари "Чиғатой" спорт базасида машғулотлар олиб боришмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Шу билан бирга футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш борасида ҳам иш олиб бориляпти.

Йиғин доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иккита назорат учрашуви ўтказди. Қаршининг "Насаф" ёшлар жамоасига қарши кечган ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунига етди. "Локомотив" жамоасининг 2003 йилда туғилган тарбияланувчиларига қарши кечган ўртоқлик ўйини 3:1 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди.

Тошкентдаги йиғин 24 апрелга қадар давом этади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика