Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкага етиб борди News

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкага етиб борди

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Илҳом Ханжариев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Тошкент-Куала-Лумпур-Коломбо йўналиши бўйлаб Шри-Ланкага етиб борди ва “Galadary” меҳмонхонасига жойлашди. Терма жамоа бугун сафардан кейинги чигалёзди машқлари билан чекланса, эртадан бошлаб тўлиқ машғулотлар кун тартибидан жой олади.
 
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасининг Осиё чемпионати дастлабки саралаш босқичидаги учрашувлари санаси қуйидагича:
 
15 сентябрь, соат 10:30
Иордания – Ўзбекистон
 
19 сентябрь, соат 10:30
Ўзбекистон – Гуам
 
21 сентябрь, соат 14:30
Ўзбекистон – Шри-Ланка
 
23 сентябрь, соат 14:30
Хитой – Ўзбекистон
 
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика