Latest news

21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  1 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  77 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд. Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади. Ўзбекистон футбол федерацияси биринчилардан бўлиб Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.


Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, “B” гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг “С” гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Франция жаҳон чемпионатида қатнашган. Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.


P.S. Бу келишув профессионал шартнома асосида амалга оширилди. Учрашув бекор бўлган тақдирда бекор қилган томон жарима тўлайди.

Rating: +157   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика