Ўзбекистон терма жамоалари маркази илк бор ўқув-машғулот йиғинини қабул қилди
24 jan 2024 11:38
News
Ўзбекистон терма жамоалари маркази илк бор ўқув-машғулот йиғинини қабул қилди
Айни кунга қадар марказнинг асосий майдони фойдаланишга топширилган бўлиб, унда бир қанча халқаро ўртоқлик учрашувлари ва турли ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Бугунга келиб марказдаги фойдаланишга шай бўлган объектлар сони кенгайди. Хусусан, 4 та майдон, 2 та жамоа яшаши учун шароит ва ресторан замонавий стандартлар асосида тайёр ҳолатга келтирилди. Аскер Халмуратов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 жамоаси Марказда йиғин бошлади. Шу муносабат билан ЎФА раҳбарияти, футбол фахрийлари бу ердаги шароитлар билан танишиб, ёш футболчилар билан учрашишди.
Суҳбат давомида мазкур Марказ узоқ йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаларига хизмат қилиши ҳамда ундан кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқишига тилак билдирилди.







Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments