Latest news

18:00ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:15РПЛ. Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қиладиган "Рубин" Москвада "Спартак" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  5 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  39

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор" News

Ўзбекистон Суперкубоги. Драган Черан: "Насаф"даги барчасига бош мураббий "айбдор"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳам иштирок этди.

Драган Черан: - Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Доим "Насаф" билан ўйинлар қизиқарли кечади. Рақибни жиддий ўргандик ва якунда бу бизга фойда келтирди. "Пахтакор" тарихида биринчи марта бу совринга эга чиқдик. Номимизни тарихга ёздириб қўйдик. Бахтлимиз. 4 кундан сўнг Суперлига доирасида яна "Насаф"га қарши ўйнаймиз. Бугунги ғалаба тарихда қолди ва янги ўйинга тайёрланамиз.

- Бугун Сайфиевнинг тўп узатишидан кейин гол урдингиз. Сиз ҳам, у ҳам "Насаф"да ўйнагансиз. "Насаф"да нимадир борми? Нима учун ҳар йили яхши футболчилар етишиб чиқаверади?
- "Насаф"да яхши мураббий бор. Академиядан ҳар йили ёшларни асосий жамоага тайёрлайди. Кейинчалик улар бошқа жамоага ўтишлари мумкин. Барчасига бош мураббий "айбдор" (кулади). Албатта ижобий маънода айбдор.

- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашингиз ҳақида кўплаб гап сўзлар чиқди...

- Айни пайтда аниқ ҳеч нима айта олмайман. Балки, худо хоҳласа ўйнарман.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика