Latest news

07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  3 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  58 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  118 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади News

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ижроси: ҳар бир маҳаллада футбол майдонлари қурилади

Бугун Республика “Маҳалла” кенгашида “Давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонларини қурилишини назарда тутувчи “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурини амалга ошириш механизми мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашдан иборат.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги 56та маҳалла фуқаролари йиғини раислари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ёшлар орасида футболни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастурининг аҳамияти юқори эканини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, ушбу лойиҳа бўйича маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини бошлаш учун зарур воситалар бўйича фикр алмашилди.

Фақатгина футбол майдони билан чекланиб қолмай, бошқа спорт турлари – баскетбол, воллейбол каби спорт турлари учун ҳам майдончалар, тренежерлар, она-бола майдончалари барпо этиш кераклиги, шунингдек, майдонларда мухлислар учун ўриндиқлар, кийим алмаштириш хоналари ва ювиниш хоналари мавжуд бўлишига алоҳида аҳамият қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

 Ушбу дастур ижроси бўйича кейинги йиғилиш 11 май куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика